Latest news

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  4 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  26 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  28 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  53 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  13 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

ПФЛ: “Андижон” жарима интизом чорасини олади News

ПФЛ: “Андижон” жарима интизом чорасини олади

“Андижон” футбол клуби футболчиси Фарҳод Мирахматов Coca Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Андижон” – “Сўғдиёна” учрашувида иккита сариқ карточка олиб, қизил карточка билан майдондан четлатилган эди.

Футболчи навбатдаги тур учрашувини ўтказиб юбориши кераклиги белгиланган бўлса-да, у U-21 биринчилигининг 20-турида “Бунёдкор U-21” жамоасига қарши асосий таркибда майдонга тушган. Бу билан “Андижон” футбол клуби Профессионал футбол клублари учун 2020 йилги мусобақалар регламентининг 9.19-бандини бузди. Унда қайд этилганидек, агар жамоа ғалаба қозонса ёки дуранг ўйнаса, унга техник мағлубият ёзилади, қўшимчасига, ЎФА Интизом кодексига мувофиқ жарима солинади.

“Андижон U-21” жамоаси мазкур беллашувда мағлуб бўлганлиги сабабли учрашув натижаси (голлар, огоҳлантириш ва четлатишлар) ўз кучида қолди ва ЎФА Интизом кодексининг 5.34, 5.47-бандларига асосан “Андижон” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика