Latest news

17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  0 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  22 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  4 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  1 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  20 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  5 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  31 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  10 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0

ПФЛ 300 миллион сўмни "Бухоро" клубига қайтариб бериши мумкин News

ПФЛ 300 миллион сўмни "Бухоро" клубига қайтариб бериши мумкин

Бугун СПОРТ телеканалида "Спорт клуб" кўрсатуви бўлиб ўтди.

Кўрсатувда ПФЛ бош директор маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев "Бухоро" клубига солинган жарима борасида тушунтириш бериб ўтди.

"Бухоро" клубига 300 миллион жарима солинганидан хабарингиз бор. Стадионда мухлислар ҳақорат қилишмасин деб таъқиқ қўя олмаймиз, ҳамма бақириши мумкин. Лекин оммавий равишда бир инсон ёки клубни ҳақорат қилиб ҳайқириш умуман нотўғри. Ўзини халқ деб билган одамлар оммага эргашмайди. ПФЛ ва ЎФАга бу пуллар умуман керак эмас. Клублардан олинадиган жарималар битта жойда туради ва ҳеч қачон ПФЛ ёки ЎФА учун ишлатилмайди.

Кейинги йиллардан бошлаб Суперлиганинг ҳар бир стадиони атрофида кўнгилочар боғлар ташкил этилади. "Бухоро" клуби тўлайдиган 300 миллион сўм жаримани айнан мана шу боғ ташкил этиш учун "Бухоро" стадионининг ўзига сарфлашимиз мумкин. Ёки иккинчи вариант ҳам бор. Агар мухлислар чиндан ҳам ўз айбларини тушуниб, бу нарсани бошқа такрорлашмаса Суперлиганинг биринчи босқичи тугагач 300 миллион сўм "Бухоро"нинг ўзига қайтариб берилади. Барчаси мухлисларнинг ўзларига боғлиқ. ПФЛ ёки ЎФАнинг мақсади клубларни синдириш эмас", - дейди ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев.

Rating: +82   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика