Latest news

10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  2 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  2 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  5 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  11 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   2 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  0 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  3 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0 06:45АПЛ. "Астон Вилла" - "Челси" 2:2   0 06:40АПЛ. "Ньюкасл" - "Шеффилд" 5:1   0 06:35АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Бернли" 1:1   2 06:30АПЛ. "Вест Хэм" - "Ливерпуль" 2:2   1 06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0

Петр Зелиньский championat.asia мухбирига: "Эртадан Аргентина ҳақида ўйлай бошлаймиз" News

Петр Зелиньский championat.asia мухбирига: "Эртадан Аргентина ҳақида ўйлай бошлаймиз"

Польша терма жамоаси аъзоси Петр Зелиньский Саудия Арабистонига қарши кечган учрашувдан кейин championat.asia сайтига интервью берди.

- Ўйин ҳакида қисқача фикрларингиз?

- Биринчи навбатда шуни айтиб ўтмоқчиманки, мен ўйинга яхши тайёргарлик кўрдим ва ҳозирги вақтда идеал формадан, бугун яхши ўйнадим, шу сабаб бахтлиман.

Биз ажойиб ишлар қиляпмиз, энди эса мен ўша ишларни шу ерда бажара оламан, яъни терма жамоада, мен ҳоҳлаган вақтгача ўйнай оламан чунки хаммаси ўзгарди.

- Терма жамоада сиз юклатилган масъулият каттадек? Асли дам ҳам шундайми? "Наполи"даги яхши ўйинлар бунга сабаб ва терма жамоадагилар ҳам ҳудди шундай яхши уйнашингизни хоҳлашади, терма жамоамизда фақат юлдуз футболчилар эмас, кўпгина бошқа ўйинчилар ҳам бор ва улар ҳам жамоага катта ҳиссасини қўшишади...

- Ҳаммаси туғри, ҳозирча бизда бу масалада бизда ҳаммаси яхши.

- Бу гол сизга қанчалик аҳамиятли, айниқса биринчи учрашувдан кейинги терма жамоага ёғилган танқидлардан сўнг?

- Менимча бу енгиллик ҳисси эди. Биз биринчи учрашувда ёмон иштирок этмадик, чунки қийин рақиб Мексика билан зўр ўйнадик, лекин ҳар доим танқид бор. Шунинг учун у бизга боғлиқ нарса эмас, мен жуда ҳурсандман, бугун гол урганим учун. Биз ғалаба қозондик ва ёшликдаги орзуим амалга ошди, шу сабаб мен хурсандман.

- Аргентина билан бўладиган баҳсга тайёрмисизлар, уларни ўрганиб чиқдингларми?

- Менинг энг севимли жамоаларимдан бирига қарши ўйнашга тўғри келади, Аргентинани ҳали ўрганиб чиқмадик, чунки Мексика бор эди, бугун эса Саудия Арабистонига қарши ўйнадик вақтимиз йўқ эди, эртадан Аргентина ҳақида ўйлашни бошлаймиз.

- Жамоа қийин учрашувлар ўтказмоқда, бугун ўйин яхши бошланди лекин кейин голни кўп кутишга тўғри келди?

- Бунга сабаб ўйин бошидаги секин ҳаракатларимиз эди, лекин биз рақибни яхши ўрганган эдик ва шуниг учун 10-15 дақиқадан сўнг назоратни ўз қўлимизга олдик, кейин эса яхши ўйин намойиш эта бошладик. Роберт ҳам голидан сўнг эмоцияларини ўшлаб тура олмади ва уни кўрган бошқа ўйинчилар ҳам руҳланиб кетишди. Ўчрашувдан кейин голдан кейинги ҳиссиётлар акс этган расмларни кўрдик. Роберт учун жаҳон чемпионати заиф нуқта эди ва у уни ёпди.

- Спалетти ўйинингизга қандайдир фикр билдираяптими? У сизни танқид қилдими?

- Муррабий билан муносабатларимиз яхши, мен ундан розиман ва у ҳам мендан рози. У менга СМС юборди лекин ҳали ўқишга улгурмадим, менимча у голимдан хурсанд.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика