Latest news

17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  0 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 17:01"Сабаҳ" — "Капаз". Таркиблар маълум  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  2 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0 14:15"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл"нинг икки футболчисига қизиқмоқда  1 13:46"Реал" Чемпионлар Лигасида "Бенфика"дан мағлубиятга учраса, Арбелоани истеъфога чиқариши мумкин  9 13:07Кейн "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида: "Мен буни мақтов сифатида қабул қиламан"  1 12:22Мбаппе "Реал"ни "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олишга чақирмоқда  5 11:58Роналду: "Саудия Арабистонида бахтлиман, шу ерда қолишни истайман"  5 11:20"Бавария" Бруну Фернандешнинг трансфери бўйича қарор қабул қилди  1 10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  4 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  1

Петар Денчев: "Мен билан бундай интервью қилишмаган" News

Петар Денчев: "Мен билан бундай интервью қилишмаган"

Кеча сайтимизда "Навбаҳор" клуби посбони Петар Денчев билан бўлган суҳбатни чоп этгандик.
Шундан сўнг, дарвозабоннинг ўзи билан билан боғланиб ўз фикрларини билдирди. Дарвозабоннинг ёзганларини ўзбекчада келтирамиз:


Барчага Ассалому алайкум. Мен билан чиққан интервью умуман ҳақиқатга тўғри келмайди, мен ҳеч кимга бундай интервью бермаганман.

Мен "Навбаҳор"ни ва унинг мухлисларини қаттиқ ҳурмат қиламан. Ўзбекистон олий лигасининг савияси юқори, бу ердаги шароитлар ажойиб ўзимни бу ерда уйдагидек ҳис қилаяпман. Бу ерда Ривалдо ўйнаган, Сколари мураббийлик қилган.

Мен билан бўлган соҳта интервьюга ишонманглар, кимдир ҳазиллашган кўринади. Бу менинг қарашларимни, ҳиссиётимни ва фикрларимни умуман кўрсатмаган.

Бор эътиборим навбатдаги ўйинга қаратилган, ҳеч нима мени йўлдан қайтара олмайди.

gazeta.bg сайти умуман мавжуд эмас... lochinlar.asia ва championat.asia сайтлари "менинг гапларимни" қаердан олишганини билмайман. Жуда афсусдаман. Раҳмат.

Петар ДЕНЧЕВ


Бундан ташқари дарвозабон сайтимизда рўйхатдан ўтишга ва ўз фикрини қолдиришга қарор қилган:

PetarDenchev: Ўз фаолиятимда илк бор сайтда рўйхатдан ўтиб коммент қолдиришга мажбур бўлдим. Аммо мен ўзга давлатда яшаяпман ва бундай мақолалар менинг анча йиллар давомида соф сақлаб келган номимга доғ тушуради.  Барчага баҳт ва омад тилайман.

Аниқлашимизча ушбу профиль айнан дарвозабоннинг ўзига тегишли экан.


Аслида кечаги интервьюни championat.asia lochinlar.asia сайтидан олганди. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам Петар Денчевдан узр сўраймиз. Унинг ким билан гаплашгани борасида lochinlar.asia сайти маълумот бериши мумкин деб ўйлаймиз.


П.С. Аслида gazeta.bg сайти мавжуд экан.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика