Latest news

12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  0 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  0 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   6 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  8 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  3 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23

Пешқадамлар қоқилди: А Серия 12-тур якунлари News

Пешқадамлар қоқилди: А Серия 12-тур якунлари

5 - 7 ноябрь кунлари Италия чемпионатининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Эътиборингизга ортда қолган тур учрашувларининг муҳим лаҳзалари шарҳини тақдим этамиз. 

 

"Ювентус" "Фиорентина"дан ғалабани илиб кетди

Кетма-кет иккита мағлубиятдан сўнг, "кекса синьора" "Фиорентина"га қарши баҳсга ўзгача кайфият билан тайёрлангани аниқ. Учрашув бошида Дибалада яхшигина имконият бўлганди, бироқ аргентиналик Моратанинг узатмасидан кейин тўпни мўлжалдан бироз тепароққа тепиб юборди. Кальехоннинг берган пасини Сапонара дарвозага йўллашга уринди, аммо унинг зарбасига ҳам бироз аниқлик етишмади. Умуман олганда "Фиорентина" биринчи таймда "Ювентус"дан ёмон ўйнамади. Тўп билан кўпроқ муомалада бўлган бўлса-да, "Юве" бутун тайм давомида рақиб дарвозасига бирорта ҳам аниқ зарба беролмади.

Танаффусдан сўнг, Мората яқин бурчакдан жуда яхши зарба берди, лекин тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Эҳтимол, 73-дақиқада Миленковичнинг ўйиндан четлатилиши баҳснинг ҳал қилувчи палласи бўлгандир. Чунки айнан шундан сўнг, "Фиорентина" ўйини сезиларли равишда сустлашди, "Ювентус" эса аста-секин меҳмонлар дарвозаси томон босимни кучайтира бошлади. Аввалига Кьезанинг ҳаводан йўллаган тўпи дарвоза устунига тегди. Қўшиб берилган вақтда эса Куадрадо рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Умуман олганда, "Ювентус" ҳужумда анча кучсиз ҳаракатланди, бироқ Италия чемпионатидаги омадсиз серияга нуқта қўйиш ва ғалаба қозонишга эришди. "Фиорентина" ўйин жиҳатдан ёмон кўринмаган бўлса-да, мағлуб бўлди.


Милан дербисида дуранг қайд этилди

Аксарият дербиларда бўлгани каби, ушбу баҳс ҳам эҳтиёткорлик билан бошланди. Аммо жарима майдонида Чалханоглуга нисбатан Кессиэ томонидан фол ишлатиши ўйинни жонлантириб юборди. Тўп ёнига "Милан"нинг собиқ ярим ҳимоячиси келди ва пенальтидан унумли фойдаланди. Лекин хурсандчилик узоққа чўзилмади. Орадан 6 дақиқа ўтиб, Де Врей рақиби Томори билан курашда тўпни ўз дарвозасига тўғрилаб юборди. Бир неча дақиқадан сўнг, жарима майдонида Дармиан йиқитилди. Бу сафар тўп ёнига Лаутаро келди, лекин гол уролмади. "Интер" темпни янада оширди: аввалига, жарима майдончаси марказидан Барелланинг зарбасидан кейин ҳимоячи тўпни қайтарган бўлса, кейин Лаутаронинг йўллаган тўпи дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

"Интер" танаффусдан кейин янада фаолроқ ўйнади. Узоқдан Лаутаро хавфли зарба берди, навбатдаги вазиятда айнан у Чалханоглунинг узатган тўпига етишига сантиметрлар етмади. Видаль ҳам гол уришга яқин келди, лекин Туре бунга йўл қўймади. Баҳснинг маълум бир палласида "Милан" ташаббусни ўз томонига оғдирди, "Интер" эса олдинга юришдан бироз чекинди. "Қизил-қоралар"да бир қанча кескин вазиятлар бўлди, улардан бирида Кессиэ тепган тўп дарвоза устунига тегди. Натижада курашларга бой бўлган учрашув дуранг билан якунланди.


"Рома" "Венеция"га ютқазиб қўйди

Конференциялар Лигасидаги баҳсдан сўнг, "Рома"ни 3-дақиқадаёқ ёқимсиз сюрприз кутиб турганди. Араму тўпни Маттиага етказиб берди, Кальдара эса тўпни дарвозага жойлаб қўйди. "Рома" дарҳол ҳужумга ташланди: бир неча дақиқадан сўнг, Абрахамнинг зарбаси дарвоза устунига тегди. Пеллегринининг қайта уринишидан кейин эса ҳимоячи деярли дарвоза чизиғидан тўпни қайтариб юборди. Натижада "Рома" бутун тайм давомида мезбонлар дарвозасига босим уюштирди ва бу охир-оқибат самара берди. Ушбу баҳсда асосий таркибдан ўрин олган Элдор Шомуродов барчамизни қувонтириб, тўпни дарвоза тўрига йўллади ва А Серия жорий мавсумидаги 1-голини нишонлади. Лекин Элдор шу билан тўхтаб қолмади. Бўлим сўнгида айнан ҳамюртимиз чап қанотдан тўпни ҳаводан Абрахамга етказиб берди, Тэмми эса ҳимоячи ва дарвозабонни доғда қолдириб, гол урди.

"Рома" хотиржамгина ишни ғалаба билан якунлайдигандек туюлганди, аммо амалда бундай бўлмади. Ўз имкониятини кутган ва ундан унумли фойдаланган "Венеция" пенальти ишлаб олди, тўп ёнига Араму келди ва ишонч билан Руй Патрисиу дарвозасини ишғол этди. "Рома" бироз карахт ҳолатга тушиб қолгандек эди, лекин римликлар гол уришни ўрнига, қарши ҳужумни ўтказиб юборди. Итан Ампаду ўз майдони томондан пас берди, Окереке эса ҳимоячиларни ортда қолдириб, дарвозабонни ҳам доғда қолдиришни уддалади. Бироқ энг қизиғи, шундан кейин ҳам, "Рома" ҳисобни тенглаштириши, "Венеция" эса яна гол уриши мумкин эди. Масалан, Анрининг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Натижада, "Венеция" кутилмаган ғалабага эришди, Моуриньонинг аҳволи эса унча яхши эмас.


"Наполи" "Верона" билан дуранг ўйнади

"Верона" етакчига қарши ўйинни шиддат билан бошлади. Аввалига Баракнинг пасидан сўнг, Симеоне зарба берди, аммо уриниш бироз ноаниқ чиқди. Кейин эса Капрари голкипернинг "кучини текшириб кўрди". Ва ниҳоят баҳснинг 14-дақиқасида "мастифлар" ҳисобни очишди. Баракнинг узатмасидан сўнг, Симеоне рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Бироқ "Наполи" зудлик билан темпни оширди ва 18-дақиқадаёқ мувозанатни тиклади. Руис тўпни Ди Лоренцога ташлаб берди ва голкипер италиялик футболчи зарбаси олдида ожиз қолди. Кўп ўтмай, "Наполи" ҳисобда олдинга чиқиб олиши ҳам мумкин эди. Политанонинг фаоллигидан сўнг, тўп Осимхенга етиб борди. Ҳужумчи имкон топиши билан зарба берди ва устунни нишонга олди. "Верона" эса танаффусгача бошқа фаоллик кўрсатмади.

Иккинчи бўлимда "Наполи" методик жиҳатдан ташаббусни ўз қўлига олди. Жамоа ҳужумкор ўйинчиларнинг индивидуал ҳаракатлари эвазига вазиятлар ярата бошлади. Бироқ "Верона" ҳам яхши ҳужум уюштирди: Баракнинг зарбасини Оспина бироз қийинчилик билан қайтарди. Ўйин сўнгига яқин Бесса қўпол фол учун ўйиндан четлатилди, бироқ Спаллетти шогирдларига бу ёрдам бермади. Жамоа ҳужум қилишга ҳаракат қилиши керак эди, лекин бир қатор хавфли стандартлар ҳеч қандай самара бермади. Шунга қарамай, "Наполи" етакчи бўлиб қолмоқда. "Верона" эса А Серия пешқадамларига қарши баҳсларда матонат билан жанговар руҳда ўйнаши таҳсинга лойиқдир.


"Аталанта" "Кальяри"ни мағлуб этди

"Бергамоликлар" аутсайдерга қарши баҳсни ўта фаол бошлашди. 6-дақиқадаёқ Сапата тўпни қанотга етказиб берди, у ерда эса Заппакоста рақибларини доғда қолдириб, Пашаличга пас берди, Марио эса гол урди ва ҳисобни очди. Шундан сўнг, ўйин бироз тинчланди. Годиндан тўпни қабул қилиб олган Жоао Педро ҳисобни тенглаштирди. Бу гол "Аталанта"ни жонлантириб юборди ва жамоа дадиллик билан ҳужум қила бошлади. Танаффус арафасида Копмейнерс жарима майдонида Сапатага тўпни оширди, Дуван эса имкониятидан унумли фойдаланиб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

2-тайм бошида Рауль Беллановада яхшигина хавфли вазият бўлди, аммо тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди. "Аталанта" сафида Заппакоста жуда фаол ўйнади, мезбонлар дарвозаси ёнида бир неча бор хавфли вазиятлар яратди. Ана шундай ҳужумлардан бирида унинг узатмасидан кейин Пашаличга нисбатан қоида бузилди, аммо такрорий лавҳада аён бўлдики, Годин идеал тарзда биринчи тўпга ўйнаганди. Захирадан майдонга тушган Иличич ҳам фаол ҳаракатланди ва бир неча бор Краньони ҳавотирга солди. "Кальяри" эса қолган вақт давомида унча кўп хавфли вазиятлар ярата олмади. Натижада, "Аталанта" Сардиниядаги муҳим ғалабасини қўлга киритди ва кучли тўртликда бормоқда, "Кальяри" эса мураббийни ўзгартириш ҳақида яна ўйлаб кўриши керак, шекилли.

Шунингдек, "Лацио" "Салернитана"ни йирик ҳисобда тор-мор этди (3:0), "Удинезе" "Сассуоло"дан кучлироқ чиқди (3:2), "Эмполи" ва "Женоа" (2:2) дуранг қайд этишди.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси




Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика