Latest news

21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  33 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  11 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  37

Пешқадам "Локомотив" охирги ўриндаги "Шўртан" меҳмони бўлади News

Пешқадам "Локомотив" охирги ўриндаги "Шўртан" меҳмони бўлади

Олий лигада чемпионлик учун курашаётган "Локомотив" навбатдаги турни сафарда "Шўртан"га қарши ўтказади. Ғузорда бўладиган баҳс ҳар иккала жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Негаки "Локо" чемпионлик сари ҳаракат қилаётган бўлса, "Шўртан" олий лигада қолиш учун кураш олиб бормоқда.

Олий лиганинг 5-тур якунларига кўра "Локомотив" 13 очко билан биринчи ўринда бормоқда. "Шўртан" ҳисобида эса умуман очко йўқ ва улар охирги ўринни эгаллаб туришибди. "Локомотив" бунгача ўтгазилган беш ўйиндан тўрттасида ғолиб бўлиб, бир бор дуранг ўйнаган бўлса, "Шўртан" ҳамма учрашувда имкониятни бой берди.

"Шўртан" ортда қолган беллашувларда атиги тўртта гол уриб, ўз дарвозасидан 10та тўп ўтказиб юборди. Ғузорликлар таркибида Лазиз Убайдуллаев, Игорь Таран ва Аббос Омонов биттадан гол уришди. Шунингдек, "Насаф" ҳимоячиси Шерзод Аъзамов ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган. "Локомотив" эса олий лигада энг кўп гол урган жамоа бўлиб турибди - 14та. Темурхўжа Абдухолиқов бешта гол билан биринчи ўринда бораётган бораётган бўлса, Сардор Мирзаев ҳисобида тўртта, Марат Бикмаевда иккита, шунингдек Кахи Махарадзе, Санжар Шоаҳмедов ва Сервер Жепаров ҳисобида биттадан гол бор.  

Олий лига-2016. "Шўртан" натижалари:
1-тур. "Насаф" - "Шўртан" 2:1
2-тур. "Шўртан" - "Қизилқум" 0:1
3-тур. "Металлург" - "Шўртан" 3:2
4-тур. "Шўртан" - "Бунёдкор" 0:1
5-тур. "Навбаҳор" - "Шўртан" 3:1

"Шўртан" сафида гол урган футболчилар:
Лазиз Убайдуллаев (1)
Игорь Таран (1)
Аббос Омонов (1)
Шерзод Аъзамов ("Насаф", автогол)

Олий лига-2016. "Локомотив" натижалари:
1-тур. "Навбаҳор" - "Локомотив" 2:3
2-тур. "Андижон" - "Локомотив" 1:3
3-тур. "Локомотив" - "Нефтчи" 4:0
4-тур. "Сўғдиёна" - "Локомотив" 1:1
5-тур. "Локомотив" - "Машъал" 3:1
 
"Локомотив" сафида гол урган футболчилар:
Темурхўжа Абдухолиқов (5)
Сардор Мирзаев (4)
Марат Бикмаев (2)
Санжар Шоаҳмедов (1)
Кахи Махарадзе (1)
Сервер Жепаров (1)

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика