Latest news

19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  0 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  5 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  3 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  5 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  4 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4

"Персеполис"га янги мураббий тайинланди News

"Персеполис"га янги мураббий тайинланди

Эроннинг "Персеполис" клубини аргентиналик мураббий бошқаради.

Маълумки, жамоани шу пайтгача бошқариб келган Бранко Иванкович клубни тарк этди ва Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоасини қабул қилиб олди. Натижада эронликлар бир ой ичида бошқа мураббий топишди. Бундан буён аргентиналик Габриел Кальдерон "Персеполис"га устозлик қилади. 

Кальдерон футболчилик вақтида 1982 ва 1990 йилги жаҳон чемпионатларида иштирок этган. 59 ёшли мутахассис учун Осиё футболи бегона эмас, зеро у Баҳрайн, Уммон ва Саудия Арабистони терма жамоаларини бошқарган. Шунингдек, Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" ва "Ал Иттиҳод" ҳамда Қатарнинг "Қатар СК" клубларига мураббийлик қилган. 

Эронда навбатдаги мавсум 30 июль куни старт олади. Янги мураббий олдига "Персеполис"ни кетма-кет тўртинчи марта мамлакат чемпиони қилиш вазифаси қўйилди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика