Latest news

13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  7 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  2 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  14 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  4 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  14 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  8 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0

«Персеполис» Ўрунов сабаб Ўзбекистон футбол ассоциацияси устидан ФИФАга шикоят қилди News

«Персеполис» Ўрунов сабаб Ўзбекистон футбол ассоциацияси устидан ФИФАга шикоят қилди

Эроннинг «Персеполис» клуби Ўзбекистон футбол ассоциацияси устидан ФИФАъга шикоят қилди.

Шикоятда қайд қилинишича, футболчи жароҳат олгани учун Эрон клуби уни Ўзбекистон йиғинига боришига рухсат бермаган. Бироқ Остон терма жамоа ўйинларида қатнашиш учун Тошкентга келган ва жароҳатини оғирлаштириб олган. «Персеполис» муҳим ўйинларда ундан фойдалана олмаяпти.

Ўзбекистоннинг октябрь ойидаги йиғини бошланишидан бироз аввал Остон Ўрунов «Персеполис»нинг «Чадормалу» жамоасига қарши учрашувнинг асосий таркибидан жой олган эди. Аммо ўйинолди машғулотларда жароҳат олган ўзбекистонлик ҳужумчи ўз ўрнини бошқа футболчига бўшатиб берган. Эрон журналистлари унинг 3-4 ҳафтага сафдан чиққанини маълум қилганди.

Кейинчалик футболчи Эрон ва БААга қарши учрашувларда қатнашиш учун Тошкентга келди.

10 октябрь куни Эронга қарши ўтказилган Ўзбекистон термасининг ўйинида Остон Ўрунов 71-дақиқада захирадан майдонга тушди.

15 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон — БАА учрашувида Ўрунов жароҳат сабаб қатнашмаслиги маълум қилинди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика