Latest news

14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  2 14:17"Бухоро" - "Хоразм". Таркиблар эълон қилинди  1 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  0 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  3 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   6 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  11 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3

"Персеполис" мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади: "Пахтакор ҳам жисмонан, ҳам тактик томондан кучли" News

"Персеполис" мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади: "Пахтакор ҳам жисмонан, ҳам тактик томондан кучли"

Маълумки, эртага ОЧЛ Ғарб минтақасида 1/4 финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Чорак финалда "Пахтакор" Эроннинг яна бир клуби "Персеполис"га қарши баҳс олиб боради. Бугун ўйиндан олдин матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманида "Персеполис" бош мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади ва жамоанинг №2-рақамли футболчиси Омид Алишаҳ иштирок этди. 

Яҳё Гулмуҳаммади: - Барчангизни матбуот анжуманида кўриб турганимдан хурсандман. Эртага Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал баҳслари бўлиб ўтади ва менинг жамоам ҳам ўйинга тайёр дея оламан. Бизда иштиёқ кучли, ҳар бир ғалабадан сўнг футболчиларимиз янада кўпроғини хоҳлашмоқда. "Пахтакор"га қарши баҳс қизғин кечишига шубҳам йўқ, умуман мусобақадаги ҳар бир ўйин ўзига яраша шиддатли ўтмоқда. 1/8 финалда "Ал Садд"ни мағлуб этдик ва кўп куч йўқотдик. Биз Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирини мусобақадан чиқариб юбордик. Шунга қарамай жамоамиз жисмоний жиҳатдан эртанги беллашувга тайёр. Энди кейинги ўйинда ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. 

Омид Алишаҳ: - Бош мураббийимиз айтиб ўтганидек, ҳар бир баҳсни оғир ўтказяпмиз. Гуруҳдан чиқишни уддалаб нимчорак финалдан ҳам ўтдик. Эртага ҳар икки жамоани қизиқ тўқнашув кутиб турибди. Бор кучимизни ишга солган ҳолда ғолиб бўлишга ҳаракат қиламиз. "Персеполис" мухлислари биздан кўп нарса кутишяпти. Буни жуда яхши ҳис қилиб турибмиз.


- Доҳага келмасдан олдин жамоангиз ҳисобида фақат бир очко бор эди. Бу ерга келгач 10 очко тўплаб гуруҳдан чиқишни уддаладингиз. "Персеполис" фақат "Ал Шаржа" дарвозасига 4та гол урганини ҳисобга олмаса, қолган ўйинларда 1тадан гол уриб келяпти. Жамоангизда кўпроқ гол уриш бўйича муаммолар бор деб ўйлайсизми? 

- Футболда натижа ҳаммасидан устун туришини барчамиз яхши биламиз. Сиз кўп гол уриш билан бирга кўп ўтказиб юборишингиз ҳам мумкин. Лекин биз Доҳага келгандан бери бешта ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозамиздан фақат бир бор тўп олиб чиқдик. Бу эса ҳимоямиз яхши эканлигини англатяпти. Кам гол уришимизга келсак, энди бу - футбол, муҳими ҳар ўйинда вазиятлар бўляпти.


- "Пахтакор" мураббийи Питер Хюистра ўз жамоаси мусобақадаги жисмоний жиҳатдан энг кучли клуб эканини айтиб ўтди. Сиз бу фикрга қандай қарайсиз? 

- Замонавий футболда жисмонан кучли бўлиш яхши, лекин футболчиларга зарур бўладиган иштиёқ ва ғалабага хоҳиш каби нарсаларни ҳам унутмайлик. Тан олиш керак, "Пахтакор" нафақат жисмоний, балки тактик томонлама ҳам кучли. Аммо биз ҳам ожиз эмасмиз. Жамоамиздаги барча эртанги ўйин нақадар муҳимлигини тушуниб турибди.


- ОЧЛда ғолиб бўлишни мақсад қиляпсизми? 

- Мақсад ўйиндан ўйинга ортиб бораверади. Дастлаб гуруҳдан чиқишни мақсад қилгандик, бу амалга ошгач 1/8 финалдан ўтишни ният қилдик. Мана энди чорак финал остонасида турибмиз ва ярим финал ҳақида ўйлаяпмиз. "Персеполис" 2018 йил финалда иштирок этганди. Албатта, бу йил ҳам финалга чиқишга уриниб кўрамиз. Аммо биз каби бошқалар ҳам финал сари ҳаракат қилишини унутмайлик.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика