Latest news

16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4

"Персеполис" мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади: "Бугун дарвозабонимиз ҳам худди сўнгги ҳимоячи каби ўйнади" News

"Персеполис" мураббийи Яҳё Гулмуҳаммади: "Бугун дарвозабонимиз ҳам худди сўнгги ҳимоячи каби ўйнади"

ОЧЛ 1/8 финалида Эроннинг "Персеполис" клуби "Ал Садд"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб кейинги босқичга йўл олди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида теҳронликлар устози Яҳё Гулмуҳаммади қуйидаги фикрларни билдирди. 

- Аввало ғалаба қозонганимиз ва кейинги босқичга чиққанимиз билан барча мухлисларимизни табриклайман. Бугунги ўйин ҳам аввалгилари каби қийин кечди, лекин биз ўзимизни кўрсата олдик. Рақиб жамоа ҳужумда жуда фаол бўлди, шу боис жамоавий ҳимояланишга эътиборни кўпроқ қаратдик. Бугун дарвозабонимиз ҳам худди сўнгги ҳимоячи каби ўйнади. Шу ўринда "Персеполис"нинг барча мухлислари қатори ўз футболчиларимга ҳам раҳмат айтаман. Чунки жамоамиз бугун катта ишни бажарди.


- "Персеполис" бунгача ОЧЛ ярим финалида икки бор ўйнаган. Шунингдек, 2018 йил финалда ҳам иштирок этган. Шундан келиб чиқиб жамоа бу борада етарлича тажрибага эга ва бу йил ҳам яхши кўрсаткич қайд этади деса бўладими? 

- Айтиб ўтганимдек, бу йилги ОЧЛ ўйинлари осон бўлмаяпти. Доҳага келганимиздан бери бирорта баҳсни мана шу осон кечди деб айта олмайман. Бу ерга келганимизда гуруҳда охирги ўринда эдик. Аммо турдан турга ўзимизни кўрсатиб, кейинги босқичга чиқиш билан бирга 1/8 финалдан ҳам ўтдик. Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш осон бўлмади. Энди кейинги беллашув янада мураккаб бўлади. Чунки навбатдаги рақибимиз ҳам кучли жамоа бўлади. Қайси босқичга боришимизни билмайман, фақат шуни айтишим мумкин, ҳар бир ўйинда охиригача курашишга ҳаракат қиламиз.


- Учрашувнинг 84-дақиқасида бирданига учта ўзгаришни амалга оширдингиз. Шундан сўнг жамоа ҳужуми ўзгариб тўрт дақиқадан сўнг "Персеполис" гол урди. Ўйин қўшимча бўлимларда ҳам давом этишини хоҳламадингизми? 

- Алмаштиришлар одатда майдондаги футболчи чарчаганда ёки тактикада ўзгариш қилишни хоҳлаганда амалга оширилади. Биз ўйин тизгинини қўлдан бой бермаслик учун захирадан янги кучларни туширдик. Чунки баҳс охирларига келиб жамоа толиқиб қолганди. Агар гол урмаганимизда қўшимча бўлимларга ўтиш ҳам мумкин эди. Лекин мен захирадан 3 нафар футболчини тушириб жамоам ўйинига янгилик киритишни истадим. Бу эса ўз самарасини берди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика