Перишич келаси ҳафтада "Тоттенхэм"га ўтиш олдидан Лондонда тиббий кўрикдан ўтади
28 may 2022 18:47
News
Перишич келаси ҳафтада "Тоттенхэм"га ўтиш олдидан Лондонда тиббий кўрикдан ўтади
"Интер" ярим ҳимоячиси Иван Перишич "Тоттенхэм" билан шартнома шартларини келишиб олди.
33 ёшли хорват келаси ҳафтада Лондонда тиббий кўрикдан ўтади.
Перишичнинг "Интер" билан шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган, шу сабаб у жамоадан ёзда эркин агент мақомида кетиши мумкин.
Футболчи "Тоттенхэм" билан икки йиллик келишув борасида келишиб олди. Ўйинчининг хизматларига шахсан "шпорлар" бош мураббийи Антонио Конте қизиқиш билдирган эди.
Перишич 2015 йилнинг августидан бери "Интер"да ўйнамоқда. У 2021/22 йилги мавсум 48та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 9та ассист қайд этди.
Link :
Source : The Guardian
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Comments