Перишич "Интер"ни тарк этишга яқин турибди
14 may 2022 19:29
News
Перишич "Интер"ни тарк этишга яқин турибди
Хорватиялик ярим ҳимоячи Иван Перишич катта эҳтимол билан мавсум охирида "Интер"ни тарк этади.
33 ёшли хорватияликнинг "нерадзурри" билан шартномаси ёзгача мўлжалланган.
Манбага кўра, у Лондоннинг "Челси"сига ўтиш борасида амалда келишиб олган, томонлар сўнгги шартларни келишиб олишлари керак.
Перишич Италия Кубогининг "Ювентус"га қарши ўйинидан сўнг (4:2) дубль қайд этиб, янги шартнома бўйича музокаралар чўзилаётгани учун "Интер" раҳбариятини танқид қилди.
Link :
Source : Sport Mediaset
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments