Latest news

16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  0 16:00Суперлига. "Андижон" – "Машъал" (матнли трансляция)  1 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  1 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  4 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  1 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  2 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  18 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  2 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филиппинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш имкониятини сақлаб қолдик  30 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  10 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   4 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  30

Пеп Моуриньюга жавоб берди News

Пеп Моуриньюга жавоб берди

Пеп Гвардиола Жозе Моуриньюнинг чемпионлик ҳақидаги гапларига изоҳ берди.

1 декабрь куни "Ливерпуль" "Манчестер Сити"ни 2:0 ҳисобида таслим қилди. Учрашув охирида "Энфилд"га келган мухлислар Пепга "Эрталаб сени ҳайдашади!" деб бақиришди. Мураббий жавоб тариқасида уларга 6та бармоғини кўрсатиб, АПЛдаги чемпионликлари сонига ишора қилди.

Кейинроқ уни Моуриньюга солиштирган мухлисларга жавоб берди: "Менда 6та АПЛ соврини бор, Моуриньюда 3та".

Жозе эса қуйидагича изоҳ билан юзланди: "У 6та соврин ютган бўлса, мен 3та, лекин ҳаммаси ҳалол. 150та ишни кўриб чиқишмагунча ғалабаларни хоҳламаган бўлардим".


"Бу хазил эди. Аммо энди у ҳам "Манчестер Сити"ни қуйи лигага жўнатишни хоҳловчилар рўйхатида. Мен Жозега шундай деган бўлардим: Биз айбсизмиз, ҳали ҳеч нарса исботлангани йўқ. Кейин нима бўлишини кўрамиз.

Бу хазил бўлган. Мен "Сити", у "Челси" билан ютган совринлари учун сэр Алекс Фергюсон ва Арсен Венгер билан бир столда ўтиришга лойиқмиз деб ўйлайман.

Агар Жозени хафа қилган бўлсам, афсусдаман. Аммо бу хазил эди. Аммо мен 6та, у эса 3та соврин ютган. Бу факт" - деди Гвардиола.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика