Latest news

17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  0 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  1 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   3 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3 12:37Футбол фахрийси Гурам Дараселия вафот этди  3

Пеп Гвардиола: “Биз майдонда ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритдик. Ўйлайманки, УЕФА бизга ўйнаш имконини беради” News

Пеп Гвардиола: “Биз майдонда ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритдик. Ўйлайманки, УЕФА бизга ўйнаш имконини беради”

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 35-тури доирасида “Брайтон” (5:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугун мен ҳамма нарсадан розиман: натижа ҳам, ўйин ҳам кутганимдек ўлди. Айни пайтда биз яхши савияда ўйин кўрсатаяпмиз ва АПЛнинг қолган беллашувлари ҳамда ЕЧЛ баҳсларини шундай кайфиятда ўтказишга тайёрмиз. 

“Саутгемптон”дан учралган мағлубиятни унутдик ва яхши ўйин намойиш этдик. Баъзида футбол тушунарсиз ҳазил қилади. Ўшанда биз шунчаки гол уролмагандик. Биз гол уриш учун кўплаб вазиятларни яратамиз. Бугун шу имкониятлардан самарали фойдаландик.

Стерлинг ўйиндан ўйинга очилиб бораяпти. Унинг вазиятлари, зарбалари янада яхшиланаяпти, сабаби машғулотларда чин дилдан ҳаракат қилаяпти. У мавсум охиригача бизда тўп тепиши бизнинг фойдамизга хизмат қилади.

Жезус ҳам курашчанлигини намойиш этмоқда. У гол уришига қадар ҳам жуда фаол эди майдонда. У бугун нафақат гол урди, балки яна кўплаб хавфли вазиятларни ярата олди. 

Биз Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритдик ва олдимиздаги минимум вазифани бажардик. Бу футболчилар 6-7 йилдан буён шундай натижага эришимоқда. Биз майдонда курашиб, шундай йўлланмага эга чиқдик. Умид қиламанки, душанба куни УЕФА кейинги мавсум ЧЛда иштирок этишимизга имконият яратади”, деди Гвардиола.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика