Пеп Гвардиола: "АПЛ - биз учун энг муҳим турнир"
19 may 2023 23:58
News
Пеп Гвардиола: "АПЛ - биз учун энг муҳим турнир"
"Энг оғир дамлар яқинлашмоқда. Теннисчилар "Уимблдон"даги тўп узатишлар энг қийин дейишади. Бизда ҳам шундай ҳолат. Аммо якшанба кунги ўйинда барчаси ўз қўлимизда.
АПЛ - биз учун энг муҳим турнир, чунки бу лига 10-11 ой давом этади. Ва бизда ўз мухлисларимиз қаршисида энг асосий ишни якунлаш иши турибди.
Сўнгги қадам - энг қийини бўлади, чунки бунинг эмоциялари кўп. Шунчаки ўз даражамизни кўрсата олмасак, ўзимизни кечирмаслигимиз керак.
Лигада ҳали уч ўйин бор ва биз ҳар бирида ғалаба қозонишимиз кераклигини тушуниб турибмиз, ҳар бир ғалабали ўйин навбатдагисининг муваффақиятли бўлишига замин яратади.
"Манчестер Юнайтед" ва "Астон Вилла"га қарши ўйинларда бўлган ишлар исталган пайтда такрорланиши мумкин. Ҳеч қачон ҳақиқатдан қочмаслик керак. Футболнинг ҳиссиётлари юқори бўлади. Чунки биз ўз майдонимизда ҳам ғалаба қозона олмаслигимиз мумкин", - деди Гвардиола.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Comments