Latest news

22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  0 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  7 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  213 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  2 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  13 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  50 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0

Пенальтилар чемпионати. Россияда рекорд томон одимлашмоқда News

Пенальтилар чемпионати. Россияда рекорд томон одимлашмоқда

Tags :  ЖЧ-2018
Учинчи кун тренди: ҳакамлар тортинмасдан ўн бир метрлик жарима зарбаси белгилашмоқда. Аксариятида VAR тизими туфайли.

Аввалроқ ФИФА айнан ЖЧ-2018 ўйинларидаёқ VAR тизими ва Goal-line technology (тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтган/ўтмаганини аниқловчи тизим)ни илк бор йирик мусобақада қўллаб кўришга қарор қилганди. Ва бу Франция - Австралия учрашувида ҳал қилувчи омиллардан бири бўлди.

1. Ҳакам пенальти белгилаш ниятида эмас эди, лекин видео-ёрдамчилар маслаҳати ва майдон четидаги монитор ёрдамида ўн бир метрлик жарима белгилаш керак деб ҳисоблади. Гризманн нуқтадан адашмади.

2. Поль Погбанинг зарбаси рикошет туфайли ажойиб траектория бўйлаб дарвозага йўл топди, аммо барибир тўп чизиқни кесиб ўтганлигини ишонч билан айтиб бўлмасди. Гол бўлдими? Аниқми? Бир неча сония сукут ва бош ҳакам майдон марказини кўрсатди. Унинг қўлидаги "соат" (махсус мослама) ишлаб кетди (Goal-line technology ўзини кўрсатди), демак – гол бўлган.

Ўйин динамикаси, атрофдаги шовқин ... Бундай вазиятда инсон хато қилиши, кўрмай қолиши ҳеч гап эмасди. Янги технологияларсиз Франция очко йўқотиши ва ютқазиб қўйиши ҳам мумкин эди. Жамоа тўп билан кўпроқ муомала қилди, ўйин тизгинини қўлида ушлаб тургандек эди, аммо кўпчилик кутган енгил ва ёрқин ўйин йўқ эди.

– Баъзан яккакурашларда мағлуб бўлдик ва тўп оширишларда хатога йўл қўйдик. Нима бўлганини ва нега бундай бўлганини тушунтириш мушкул, бироқ ўйин тизгини бизнинг қўлимизда эди, – деди Дидье Дешам.

Россия майдонларида ўтаётган ЖЧ дастлабки уч кунида 6 та пенальти белгиланди, ўтган мусобақада (бошидан охиригача) – 13 та. Ўтган ЖЧда – бир бор футболчи имкониятни голга айлантира олмаган, бу сафар – "уже" иккита. Мазкур Жаҳон Чемпионати трендларидан бири шубҳасиз, ўн бир метрлик зарбалар. 

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика