Latest news

22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  2 21:56Ислом Исмоилов: "Провакацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  24 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  236 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  4 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  26 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  403 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2

Пенальти қайтарган Макосин, дубль қайд этган Ғофуров, "аждарлар"ни сезмаган Муҳаммаданас ва "Пахтакор"ни ютган Крестинин — Суперлигада 26-тур лауреатлари News

Пенальти қайтарган Макосин, дубль қайд этган Ғофуров, "аждарлар"ни сезмаган Муҳаммаданас ва "Пахтакор"ни ютган Крестинин — Суперлигада 26-тур лауреатлари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди.

"Championat.asia" ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.


"Қизилқум" кипери Артем Макосин "Championat.asia" сайти талқинига кўра 26-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.  

Навоийликлар дарвозабони ортда қолган тур баҳсида кўп марта сэйв намойиш қилди ва баҳс охирида пенальтини қайтаришга эришди. Қисқа қилиб айтган тажрибали посбон "Турон" устидан қозонилган ғалаба (1:0)га муносиб ҳисса қўшди. 


"Металлург" ярим ҳимоячиси Ҳусниддин Ғофуров "Championat.asia" талқинида 26-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.   

"Олимпик"ка қарши беллашувда фаоллиги билан ажралиб турган Ғофуров 10 ва 64-дақиқаларда гол уриб дубль қайд этди. Айнан унинг голлари жамоасига ғалаба келтирди ва бекободликлар мавсумни ТОП-10да якунлашини таъминлади. 




ОКМК футболчиси Муҳаммаданас Ҳасановнинг "Насаф" дарвозасига киритган тўпи "Championat.asia" талқинига кўра 26-турнинг чиройли голи (ВИДЕО) деб тан олинди.

Охирги турнинг икки баҳси марказий номига лойиқ эди ва бири иккинчисидан қолишмасди. Олмалиқда ОКМК медаллар учун курашда "Насаф" билан куч синашди. 

Мезбонлар таркибида Муҳаммаданас Ҳасанов анча фаол ҳаракат қилди ва бир неча бор дарвоза томон зарба йўллаб, охири ниятига етди. Айнан Ҳасановнинг зарбасидан кейин Абдувоҳид Неъматов тўпни қайтара олмади. Бу эпизодда Муҳаммаданас ўнгроқдан индивидуал маҳорат эвазига бир нечта рақибларини ортда қолдирди ва жарима майдончасига ёриб кириб, аниқ зарба берди. Голни кўрмаган бўлсангиз, ВИДЕОсини албатта кўриб қўйинг.  



"Бунёдкор" бош мураббийи Александр Крестинин "Championat.asia" талқинига кўра 26-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. Ушбу мураббий бошчилигидаги "қалдирғочлар" сўнгги учрашувда ғалаба қозонишди ва "Бунёдкор" мавсумни юқори нотада якунлай олди. 

"Қалдирғочлар" сафарда амалдаги чемпион дарвозасига 3 бор йўл топа олишди ва ғалабани тантана этишди. 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика