Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Пенальти бор эди! – Ўзбекистон Суперкубогидаги ҳакамлик ҳақида News

Пенальти бор эди! – Ўзбекистон Суперкубогидаги ҳакамлик ҳақида

2021 йилги Ўзбекистон Суперкубоги “Пахтакор”га насиб қилди. “Шерлар” Самарқандда ўтказилган учрашувда “Насаф”дан устун келишди.

Учрашувдан кейин қаршилик мухлислар ўйиндаги ҳакамлик тўғрисида нолишмоқда. “Насаф” ишқибозларининг асосий эътирози ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 4-дақиқа якунланаётганида рўй берган эпизод билан боғлиқ.

Ўша вазиятда “Насаф” ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев рақиб жарима майдонига кириб борди ва Анзур Исмоиловни ортда қолдириш жараёнида майдонга қулади. Беллашувни бошқараётган Вадим Агишев эса 19 ёшли футболчининг ўрнидан туриши кераклигини кўрсатди. Фанатлар фикрига кўра, ўша вазиятда 11 метрлик жарима зарбасини белгиламаган рефери “Пахтакор”нинг фойдасига қарор чиқарган эмиш.


“Дунё бўйлаб” телеканали орқали эфирга узатилган трасляцияда томошабинда шундай таассурот пайдо бўлиши мумкин. Чунки тасвир фақат 1 томондан кўрсатилди (ва жуда хира эди). Қуйида эса “Championat.asia” ходими томонидан тасвирга олинган лавҳани томоша қилинг.


Гувоҳи бўлганингиздек, майдон сирпанчиқ эди. Ҳусайннинг оёғи ортга қайрилиш жараёнида сирпаниб кетди ва йиқилди. Бундан ташқари, ёш ҳужумчи йиқилишни ҳаддан ортиқ истаганини ҳам кўрсатиб қўйди. Чўчиб кетган Анзур ҳам ўзини майдонга отди. Аслида “шерлар” ҳимоячисининг қўли “аждарлар” форвардига деярли тегмаган эди.

(Юқоридаги суратга эътибор қаратинг. Бундай тарзда йиқилиш учун Норчаевнинг оёғига “контакт” бўлиши керак эди)

Хуллас, ушбу эпизодда Вадим Агишев тўғри қарор чиқарди. (Унинг ўрнида бўлганимда ҳатто Норчаевнинг ҳаракатларини “симуляция” сифатида баҳолаб, сариқ карточка ҳам кўрсатар эдим)

Аммо “ўйинда пенальти қўйилиши керак эди” – деган мухлисларнинг фикрида ҳам бироз жон бор. Ҳақиқатан ҳам бор эди, аммо бошқа вазиятда, бошқа жамоа дарвозасига.

Ўйиннинг 72-дақиқаси ўтиб бораётган паллада Ҳожиакбар Алижонов тўпни жарима майдончаси ичидаги Драган Черанга юқорилатиб оширди. Сербиялик хавбек эса тўпни ўзига бўйсундириш жараёнида кичик техник хатога йўл қўйди. Вазиятга “Насаф” ҳимоячиси Жўрабек Маннонов аралашиб, тўпни жарима майдонидан олиб чиқди. Қуйидаги лавҳага эътибор қаратсангиз, Жўрабек қўли ёрдамида тўпни ўзига тўғрилаб олгани кўриняпти. Бу 100% пенальти!


(Аммо таъкидлаш керакки, юқоридаги тасвир жуда ҳам сифатсиз. Агар футболни ривожлантиришни, юқоридаги сингари баҳсли ҳолатларни камайтиришни истасак, трансляция сифатига ҳам имкон қадар кўпроқ эътибор қаратишимиз лозим)

Хуллас, қаршилик ишқибозларнинг пенальти борасида Агишев манзилига йўллаётган норозиликлари бутунлай ассосиз деб ҳисоблайман. Аксинча, улар реферига ташаккур айтилари керак...

Дарвоқе, 10 март куни ўтказиладиган “Насаф” – “Пахтакор” ўйинида ВАР тизимидан фойдаланилар экан. Умид қиламизки, Қаршидаги учрашувдан кейин бу каби баҳс-мунозараларга ўрин қолмайди.

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: -22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика