Latest news

12:02Маноло Гонсалес — Ла Лиганинг апрелдаги энг яхши мураббийи  0 11:45Асилбек Алиев: "Турнир бошидан чемпионликни мақсад қилган эдик"  2 11:15"Реал" — йилнинг энг яхши жамоаси  12 10:47Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Қош қоқиш? Араб футболчисининг кайфиятини кўтармоқчи эдим"   11 10:10«Спортинг» Виктор Гёкерешнинг нархини туширди. Унга асосий даъвогар маълум  3 09:36Италия чемпиони «олтин учрашув»да аниқланиши мумкин  6 09:00МЮ ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 08:32«Ливерпуль» яна уч нафар асосий таркиб футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 07:58Исломбек Исмоилов: «Ҳозирги ҳис туйғуларни таърифлаб бўлмайди»  11 07:35Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" ўз майдонида дуранг қайд этди, "Ал Иттиҳод" эса 3 та гол уриб ғалаба қозонди  0 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 07:11Суперлига. Пенальтини голга айлантира олмаган Колесниченко ўйинда гол уриб "Сурхон"га ғалаба келтирди  1 02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  4 02:11"Авелино" лаънатланган клубми? Нега ҳар сафар улар лигани ўзгартирса Рим Папалари вафот этади?  4 00:54Агар "Реал" "Барселона"га мағлуб бўлса, кейинги баҳсда жамоани бошқа мураббий бошқаради  16

Пеле қандай қилиб "Реал"га эмас, "Нью-Йорк Космос"га ўтган эди? News

Пеле қандай қилиб "Реал"га эмас, "Нью-Йорк Космос"га ўтган эди?

“Реал“ ва “Ювентус“ Пелени ўз сафига қўшиб олишни истаётган бир паллада, Бразилия ҳукумати томонидан Пеле мамлакатнинг қадр-қиммати деб топилди.

Унга кўра, Пеле Бразилияни тарк этмаслиги ва унга миллий мерос сифатида қараш кераклиги, Пелени асраш лозимлиги бўйича топшириқ бўлади. У пайтлар арабларнинг миллиардлари ҳали Европага кириб келмаган. Ҳеч кутилмаганда, “Нью-Йорк Космос“ деган жамоа, жаҳон саҳнасига чиқади. Улар Пеле билан кўп йиллик шартнома имзолаган эдилар.

Ахмет ва Несухи Эртегюнлар (Туркияда таваллуд топган тадбиркорлар) томонидан 1970 йил ташкил қилинган клуб, “Warner Communications” компанияси эгаси Стив Росс томонидан муваффақиятга эришади. Стив Пеле билан алоқага чиққанида, унга қирол, “Реал“ ва “Ювентус“ қизиқиш билдираётган пайтда, футбол ҳақида умуман ўйламайдиган АҚШ бориши мумкинлигига ишонишини сўрайди. Стивнинг жавоби ундан ҳам зўр бўлди. Сен Европада яна битта ортиқча кубокка эга бўлишинг мумкин, Америкада эса, бутун мамлакатни қўлга киритасан. Шу билан гап тугади, Пеле Бразилия уни қўйиб юбормаслиги ва бу борада ҳукумат қарори борлигини айтади.

Бир куни Пелега қўнғироқ бўлади. Сени АҚШга ўтишинга қаршилик билдирмаймиз, гўшакдан келган овоз Эрнесту Бекменники эди. Бу инсон 1974-1979 йиллар давомида Бразилияда президенти бўлган. Росс билан алоқага чиққан Пеле, — Агар Сиз шундай ишларга қодир бўлсангиз, демак, қўлингиздан ҳамма нарса келади.

Шу тариқа, Пеле Нью-Йоркка ташриф буюрди. Бу АҚШда футболни равнақига жуда катта таъсир қилди. Пеле орзусидаги Европа, миллионлаб трансляция даромадларидан қуруқ қолишди. АҚШда футболга бўлган эътибор ошди. Росс жуда ақлли одам эди. У Пеле билан нафақат клуб бўйича, балки 10 йилни ўз ичига олган унинг брендини тарғиботи бўйича ҳам шартнома имзолаган эди.

Пеле кетидан “Лацио“ афсонаси Жоржо Киналья ҳам жамоа сафига келиб қўшилди. Пеле эса ўз ўрнини, яна бир афсона, Франц Беккенбауэрга бўшатди.

Барчасини айтиб берсам, қизиғи қолмайди.

Блог муаллифи: Championat.asia билан ҳамкорлик қилаётган  Алексей Смольянинов

Нодирхўжа Юлдашев тайёрлади

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика