Latest news

14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  0 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4

"Пахтакор"нинг собиқ дарвозабони ҳаётдан кўз юмди News

"Пахтакор"нинг собиқ дарвозабони ҳаётдан кўз юмди

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби собиқ дарвозабони Юрий Павлович Пшеничников оламдан ўтди.

Бу ҳақида жамоа расмий сайти хабар қилди:

Жамоамиз тарихининг дастлабки йилларидан таркибга келиб қўшилган Пшеничников узоқ йиллар мобайнида "Пахтакор" дарвозасини ишонч билан қўриқлаб, ишқибозлар меҳрини қозонди. 1960-67 ва 1972 йилларда чемпионат баҳсларида 203 учрашувда майдонга тушди. Жами 250га яқин беллашувларда "Пахтакор" шаънини ҳимоя қилди. 

Клубимиз ва ўзбек футболи тарихида энг яхши посбонлардан бири сифатида ўз номини ёздириб қўйди. Мураббийлик фаолиятида эса кўплаб клубларда ишлаб, шогирдлар тарбиялади.

"Пахтакор" футбол клуби Юрий Пшеничниковнинг оила аъзолари, яқинлари ва дўстларига ўз ҳамдардлигини билдиради. Унинг исми клубимиз тарихидан ўчмас ном олган ва доимо ёдимизда бўлади.

Қўшимча қилишимиз мумкинки, Пшеничников Москванинг ЦСКА клуби билан СССР чемпиони (1970), "Пахтакор" билан СССР биринчи лигаси (1972) ғолиблигини қўлга киритган. 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.

Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика