Latest news

20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  0 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  0 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  3 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  8 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  7 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  5 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  40 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   5 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0

"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак? News

"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?

"Пахтакор" жамоаси 5 ноябрь куни ОФК Элит Чемпионлар лигаси 4-тур доирасида Қатарнинг "Ал Райян" жамоасини қабул қилади. "Ал Райян" жамоаси билан батафсилроқ танишамиз.

Қатарнинг "Ал Райян" клуби 1967 йили ташкил этилган ва уй учрашувларини замонавий "Аҳмад Бин Али" стадионида ўтказади. Клуб уз тарихида саккиз маротаба Қатар чемпиони бўлган, олти бор Қатар Амири Кубоги, тўрт марта Қатар Кубоги ва беш маротаба "Шайҳ Жассим Кубоги"ни қўлга киритган. Жамоа ўтган мавсум "Қатар Юлдузлар Лигаси"да кумуш медалларни қўлга киритган.


Ўзбек клубларига қарши тўқнашувлар

"Ал Райян" ўз тарихида 12 мавсумда Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этган. Осиё чемпионлар лигасининг 2012 йилги мавсумида "Насаф" Қатар клуби билан бир гуруҳдан ўрин олган ва жамоалар ўзаро икки маротаба тўқнаш келишган. Доҳада ўтказилган дастлабки учрашувда "Ал Райян" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. "Насаф" сафидаги ягона голга Илҳом Шомуродов муаллифлик қилган. Қаршида ўтказилган баҳсда ҳам қатарликлар Табатанинг голи эвазига ғалабани илиб кетишган.

03.04.2012.

"Ал-Райян" - "Насаф" 3:1

Голлар: Табата 9', Шомуродов 58', Гуму 65', Алайдинн 88'.

Насаф: Мурод Зуҳуров, Шерзод Аъзамов, Боян Малишич, Жаҳонгир Жиямуродов, Ботир Қораев, Эркин Бойдуллаев, Фозил Мусаев, Андрей Переплеткин, Мирзакамол Камолов, Артур Геворкян, Илҳом Шомуродов.


18.04.2012

"Насаф" - "Ал Райян" 0:1

Голлар: Табата 62'.

Насаф: Ғайрат Ҳасанов, Мақсуд Каримов, Боян Малишич, Жаҳонгир Жиянмуродов, Ботир Қораев, Эркин Бойдуллаев, Фозил Мусаев, Андрей Переплеткин, Артур Геворкян, Носир Отақўзиев, Илҳом Шомуродов.

2019 йилги мавсумнинг гуруҳ босқичида эса "Локомотив" ушбу жамоа билан тўқнаш келган. Сафарда ўтган 2-тур учрашувида "Ал Райян" "темирйўлчилар"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Тошкентда ўтказилган ўйинда Қатар жамоаси 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраган.

11.03.2019

ОЧЛ-2019. "B" гуруҳи, 2-тур.

"Ал Райян" - "Локомотив" 2:1

Голлар: Лукка (38), Ривас (58) - Диёржон Туропов (4).

"Ал Райян": 1. Фаҳад Юнис, 2.Муҳаммад Ал Аэлдин, 3.Ривас (11.Иброҳим Ҳалфан, 71), 5.Траоре, 7.Абдулраҳмон Ал Ҳарази (6.Алдулраҳмон Ал Корби, 68), 9.Лукка, 10.Родриго Табата, 13.Виера, 21.Муҳаммад Жума,  22.Кох Мёнг-Жин, 23.Себастьян Сория (32.Аҳмед Эль Сайед, 82).

"Локомотив": 35. Жавоҳир Илёсов - 33. Олег Зотеев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 5. Анзур Исмоилов, 24. Давронбек Ҳошимов (28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 68) - 77. Диёржон Туропов (70. Алишер Шоғуломов, 77), 23. Йован Жокич, 8. Жамшид Искандеров (71.Арслонмурот Аманов, 84) - 10. Сардор Мирзаев, 17. Ҳусниддин Ғофуров, 11. Тимурхўжа Абдухолиқов.


21.05.2019

ОЧЛ-2019. "B" гуруҳи, 6-тур.

"Локомотив" - "Ал Райян" 3:2

Голлар: Родриго Табата 2, - 0:1. Гонсало Виера 22, - 0:2. Сардор Мирзаев 35, - 1:2. Темурхўжа Абдухолиқов 47, - 2:2. Темурхўжа Абдухолиқов 61, - 3:2.

"Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азизбек Ҳайдаров (23.Йован Жокич, 90+3), 10.Сардор Мирзаев, 11.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 17.Ҳусниддин Ғофуров, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 71.Арсланмират Аманов, 77.Диёржон Туропов (8.Жамшид Искандеров, 75).

"Ал Райян": 1.Фаҳад Юнус, 2.Муҳаммад Оловуддин, 3.Гемин Ривас, 9.Лукка, 10.Родриго Табата, 12.Муҳаммад Сайяр, 13.Гонсало Виера (36.Юсуф Умар, 46), 21.Муҳаммад Жума, 23.Себастьян Сория Куинтана, 31.Даниэль Гуму (18.Аҳмад Ал Саади, 46), 32.Аҳмад Масуд.

Жорий мавсумдаги натижалар

Ўтган мавсумда кумуш медаллар соҳибига айланган қатарликларнинг бу йилги ишлари унча юришмаяпти. Юнус Али шогирдлари жорий мавсум лиганинг дастлабки тўққизта турида беш мағлубият, бир дуранг ва бор-йўғи учта ғалаба қайд этди. Маҳаллий чемпионатдаги тўққиз турдан сўнг жамоа 10 очко жамғариб, мусобақа жадвалининг еттинчи ўрнини банд этган. Ўтган мавсум жамоани таниқли мураббий Леонарду Жардим бошқарган эди, аммо португалиялик мутахассис ёзда истеъфога чиқарилган ва унинг ўрнини Боя Асбагҳи эгаллаганди. Чемпионлар лигасининг 1-турида "Ал Ҳилол"га учралган мағлубиятдан сўнг эса Асбагҳига чиқиш эшиклари кўрсатилди. Янги бош мураббий этиб эса маҳаллий мутахассис Юнус Али бош мураббий этиб тайинланди.


ОЧЛдаги натижалар

Осиё Элит Чемпионлар лигасининг дастлабки уч баҳсда "Райян" Саудия жамоаларига тўқнаш келди. Дастлабки турда жамоа уз ўйида мусобақа фаворити "Ал Ҳилол"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Иккинчи турда эса қатар клуби "Ал Наср" билан кураш олиб борди ва Роналду голи сабабли 1:2 имкониятни бой берди. Сўнгги баҳсда эса "Ал Райян" уз ўйида 1:2 ҳисобида енгилди. Мусобақа жадвалида қатарликлар 0 очко билан мусобақа жадвалининг энг қўйи поғонасини банд этган. Тўплар нисбати 3:7.


Таркиб 

"Райян" таркибининг асосий ўзагини легионерлар ташкил этади. Чемпионлар Лигаси учун қатарлик ўйинчилардан ташқари 12 нафар хорижлик футболчи рўйхатдан ўтказилган. Жамоанинг умумий трансфер қиймати 65 миллион еврони ташкил этади. Таркибдаги энг қиммат футболчи эса тажрибали испаниялик ҳимоячи Давид Гарсия(бир неча мавсум давомида "Осасуна" таркибида тўп тепган) ва бразиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Рожер Гедеш. Икки футболчининг ҳам трансфер нарҳи 10 миллион еврога баҳоланган. Тўлиқ таркибнинг ўртача ёши 29.5 ёш.

1. Давид Гарсия - 10 млн евро

2. Рожер Гедеш - 10 млн евро

3. Маҳмуд Трезеге - 8.5 млн евро

4. Юлиен Де Сарт - 7.5 млн евро

5. Габриел Перейра - 7 млн евро


Маҳмуд Трезеге

Миср терма жамоаси аъзоси


Давид Гарсия

"Осасуна" собиқ футболчиси


Рожер Гедеш

"Атлетико Минейро", "Палмейрас" ва "Коринтианс, жамоаларида тўп тепган


Тиаго Мендеш

"Лион" собиқ футболчиси


Жюлиен Де Сарт

"Генк" собиқ сардори

ОФК Элит Чемпионлар лигаси. 4-тур
"Пахтакор" (Ўзбекистон) – "Ал Райян" (Қатар)
Бош ҳакам: Иида Жумпеи (Япония)
Ёрдамчи ҳакамлар: Такебе Ёсуке, Хамамото Юсуке (Япония)
Захира ҳаками: Араки Юсуке (Япония)
ВАР: Кимура Хироюки (Япония)
АВАР: Танимото Рё (Япония)
Назоратчи: Али Аҳмад Ал Траифи (Саудия Арабистони)
Комиссар: Асеп Сапутра (Индонезия)

Pakhtakor Tashkent

AFC Champions League Elite West . Round 4

05/11/2024, 19:00

1
:
0
Finished

Al-Rayyan

Hazem Shehata - 51'

45'
90'
46'  Otabek Jurakuziev (Mukhammadali Urinboev)
74'  Dostonbek Khamdamov (Pulatkhoja Kholdorkhonov)
74'  Shahzod Azmiddinov (Ulugbek Khoshimov)
84'  Sardor Sabirkhodjaev
86'  Sardor Sabirkhodjaev (Kimi Merk)
86'  Umar Adkhamzoda (Makhmud Makhamadzhonov)
45'  Andre Amaro
46'  Francisco Ginella (Mohammed Saleh)
51'  Hazem Shehata
51'  Achraf Bencharki
82'  Hazem Shehata
90'  Trezeguet (Ameed Mhagna)
90'  Roger Guedes (Joshua Brenet)
90'  Abdulaziz Hatem (Abdulrahman Al Harazi)

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика