Latest news

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

"Навбаҳор" ҳеч кимга ютқазмаяпти, аммо... News

"Навбаҳор" ҳеч кимга ютқазмаяпти, аммо...

Coca-Cola Суперлига 17-турининг марказий учрашуви ниҳоясига етди.

Navbahor

Jamshid Iskandarov - 47'

Superliga. Round 17

28/08/2022, 19:00

1
:
1
Finished

Pakhtakor

Hojiakbar Alijonov - 52'

45'
90'
40'  Aleksandr Kasian (Zoran Marusic)
47'  Jamshid Iskandarov
80'  Jamshid Boltaboev
87'  Asadbek Sobirjonov (Mirlan Murzaev)
87'  Jamshid Iskandarov (Azim Akhmedov)
52'  Hojiakbar Alijonov
66'  Azizbek Turgunbaev (Dostonbek Hamdamov)
70'  Ilja Martinovic (Abbosbek Fayzullayev)
76'  Shahzod Azmiddinov
90'  Dragan Ceran (Mukhammadali Urinbayev)

"Шерлар" "лочинлар"га енгилмаяпти

Кечагисини ҳам қўшсак, "Навбаҳор" кетма-кет 10-ўйинда ҳам "Пахтакор"ни енга олмади. Наманган клуби ўзаро учрашувларда сўнгги бор 2018 йилда зафар қучган эди. Илҳом Мўминжонов кетганидан кейин ҳеч қайси мураббий пойтахт грандини мағлуб қилолмаяпти. 


10 ўйиннинг 4 таси "шерлар" фойдасига ҳал бўлган (6 дуранг).

"Навбаҳор" ҳеч кимга ютқазмаяпти

Самвел Бабаян шогирдларининг Суперлигадаги мағлубиятсиз серияси 12 та ўйинга етди. Бу чемпионатдаги энг яхши натида ҳисобланади (2-ўриндаги "Олимпик" футболчиларининг кураги 7 турдан бери ерга теггани йўқ).


"Навбаҳор" сўнгги бор апрель ойида "Сўғдиёна"га енгилган эди.

Голлар

Иккала жамоа чемпионат тарихида энг кўп тўқнашганини биласиз (64 марта). Жамшид Искандаров кеча "лочинлар"нинг "Пахтакор" дарвозасига урилган 49-голига муаллифлик қилди. Алижоновнинг зарбаси эса пойтахт клубининг 105-жавобига айланди.   


Жамшид собиқ жамоаси мухлисларини 1-марта ранжитган бўлса, Ҳожиакбар "Пахтакор" либосидаги 4-голини урди.

"Навбаҳор"да йўқотиш

"Пахтакор" билан ўйинда мезбонлар вакили Жамшид Болтабоев огоҳлантирилди. Бу ярим ҳимоячи учун мавсумдаги 4-сариқ карточка ҳисобланади (ПФЛ маълумоти). Шу туфайли Болтабоев "Сўғдиёна"га қарши кейинги тур доирасидаги муҳим ўйинини ўтказиб юборади. У кубок чорак финалида майдонга тушиши мумкин (бунақа дисквалификация фақат Суперлигага таъсир қилади). 

Мухлислар ташрифи

"Марказий" стадионга ўйинни томоша қилиш учун 16 950 нафар томошабин келди. Мавсумдаги энг яхши натижа Наманганга "Бунёдкор" келганида ўрнатилган эди — 26 минг (албатта, ўша учрашувга кириш мутлақо текин бўлганини унутмаслик керак). Аммо "Насаф"га қарши очилиш ўйинида ҳам чипталар 50 ва 100 минг сўмдан сотилганига қарамай, аренага деярли 20 минг томошабин келганди. 

2021 йилда ҳам "Навбаҳор" — "Насаф" ўйини "Пахтакор" билан тўқнашувга нисбатан кўпроқ мухлис тўплаган.

Мусобақа жадвали

Иккала жамоа ҳам натижадан қониқмади. Энди "Навбаҳор" 3, "Пахтакор" 4-ўринга тушиб қолиши мумкин. Бунинг учун "Насаф" бугун "Локомотив"ни, "Сўғдиёна" "Олимпик"ни ютиши керак. Агар Улуғбек Бақоев шогирдлари "олимпиячилар" билан бирга "Нефтчи"ни ҳам мағлуб қилса, якка пешқадамга айланиб олади.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +17   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика