Latest news

21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  0 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  0 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  10 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  0 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  0 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  22 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  11 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  1 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  4 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  1

"Пахтакор" vs "Насаф" — 11 факт News

"Пахтакор" vs "Насаф" — 11 факт

Бугун Ўзбекистон кубогида ғолиб номига аниқлик киритилади.

Pakhtakor

Odiljon Hamrobekov - 28'

Uzbekistan Cup. Round 3

04/12/2021, 16:00

2
:
1
Finished

Nasaf

Bahrom Abdurahimov - 38', Golib Gaybullayev - 75'

45'
90'
24'  Shahzod Azmiddinov
28'  Odiljon Hamrobekov
28'  Farrukh Sayfiev
45'  Odiljon Hamrobekov
46'  Shahzod Azmiddinov (Marlen Chobanov)
68'  Abbosbek Fayzullayev (Bojan Matic)
80'  Sardor Sobirkhodjaev (Abror Ismoilov)
80'  Dostonbek Hamdamov (Azizbek Turgunbaev)
83'  Marlen Chobanov
90'  Шерзод Темиров (Diyor Kholmatov)
34'  Ойбек Бозоров
38'  Bahrom Abdurahimov
38'  Шерзод Насруллаев
60'  Bahrom Abdurahimov (Shahzod Akramov)
60'  Abubakrrizo Turdaliev (Murodbek Rakhmatov)
61'  Shahzod Akramov
75'  Golib Gaybullayev
75'  Sukhrob Nurulloyev
78'  Sukhrob Nurulloyev (Alibek Davronov)
78'  Husayin Norchaev (Shokhmalik Komilov)
90'  Umidjon Ergashev

"Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги учрашув ҳақида нималарни биламиз?

1. Бу клублар жорий мавсумда 4-бор тўқнаш келишади. Олдинги ўйинларнинг барчаси "шерлар" фойдасига ҳал бўлди:

6 март. "Пахтакор" 1:0 "Насаф" (Суперкубок)

10 март. "Насаф" 2:3 "Пахтакор" (Суперлига, 1-тур)

6 август. "Пахтакор" 1:0 "Насаф" (Суперлига, 14-тур)

2. Бу клубларнинг кубок доирасидаги 18-тўқнашуви. Олдинги ўйинларнинг 7 тасида "Пахтакор" зафар қучган, 5 та ўйинда "Насаф" ютган ва худди шунча дуранг (Тўплар нисбати — 27:19).

3. Шунингдек, "Насаф" 3-марта мусобақа финалида "Пахтакор" қаршисига чиқяпти. Олдинги ўйинлар пойтахт клубининг 3:1 ҳисобдаги ғалабаси билан якун топганди.

4. Бугунги ўйинни қуйидаги футболчилар дисквалификация туфайли ўтказиб юборади: "Насаф"дан Марко Станоевич ҳамда Жўрабек Маннонов, "Пахтакор"дан Драган Черан ва Шерзод Аъзамов.

5. Бундан ташқари Владимир Козак, Егор Кримец, Ҳусниддин Алиқулов ва Абдувоҳид Неъматов сингари ўйинчилар ҳам ўз жамоаларига ёрдам бера олишмайди (жароҳат).

6. "Динамо" стадиони 3-бор мамлакат кубоги финалига мезбонлик қилмоқда (1992 ва 2016 йилдан кейин). 

7. Питер Хюистра ҳозирча Рўзиқул Бердиев мағлуб қилолмаган мураббийлар қаторини тўлдириб турибди. "Аждарлар" устози 4-бор бу ишни уддалашга ҳаракат қилиб кўради. 

8. "Насаф" форварди Ҳусайн Норчаевда тўппурарлар пойгасининг  якка пешқадамига айланиш имконияти мавжуд. Бунинг учун у "шерлар" дарвозасига камида 1 бор йўл топиши керак. Айни пайтда Ҳусайн ҳамда "Бунёдкор" вингери Фарруҳ Икромовнинг ҳисобида 4 тадан гол бор.

Изоҳ: Агар саралаш босқич ўйинлари ҳам ҳисобга олинса, "Зомин" вакили Муҳаммад Одилов "бомбардир" бўларди (6).

9. Бугунги баҳс мамлакат кубогининг 29-финали ҳисобланади.

10. 17-финалида иштирок этаётган "Пахтакор" 14-бор мусобақа ғолиблигини қўлга киритиш учун ҳаракат қилиб кўради. Бу борада "шерлар"нинг олдига тушадигани йўқ. 7-бор финалда ўйнаётган "Насаф" эса кубокни фақат 1 марта ютган (2015). Эҳтимолий ғалаба, "аждарлар"нинг "Нефтчи"га етиб олишини таъминлайди.

11. Аҳрол Рисқуллаев кубок финалини бошқарган 17-ҳакамга айланади.

1) Финал. "Динамо" тўладими?

2) 5 йил. "Насаф"нинг охирги финалидан кимлар қолди?

3) Финал. Равшан Эрматов — мутлақ етакчи

4) Финал. "Насаф" "Пахтакор" билан нечанчи марта тўқнашади?

5) Йилнинг энг яхши ҳаками футболдан қандай кетган эди? 

Author :
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика