Latest news

20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  3 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  1 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  3 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  9 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  10 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  10 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  7 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  13 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1

"Пахтакор" ва "Одил Аҳмедов ФА", "Милан" ва "Краснодар" қатнашадиган мусобақадаги рақибларини билиб олдилар News

"Пахтакор" ва "Одил Аҳмедов ФА", "Милан" ва "Краснодар" қатнашадиган мусобақадаги рақибларини билиб олдилар

Бугун, Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган, "Наше Будущее" мусобақасининг 2008 йилда таваллуд топган футболчилари ўртасидаги турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Турнирда Ўзбекистон шарафини иккита клуб, "Пахтакор" ва Зайниддин Тожиев бошчилигидаги "Одил Аҳмедов ФА" ҳимоя қилади. Унда Италиянинг "Милан", Россиянинг "Краснодар", "Торпедо", "Балтика", "Ростов" ва "Академия Коноплева" каби кучли жамоалари қатнашадилар.

"Пахтакор" жой олган А гуруҳида, "Псков 747", СШОР (Тверь), РЦОП БГУ (Минск) жамоалари гуруҳ ғолиблиги учун кураш олиб борадилар.

"Одил Аҳмедов ФА" эса "Е" гуруҳидан жой олди. Улардан ташқари, "Зоркий" (Красногорск), "Партизан" (Белгорад) ва Минскнинг "Старт" жамоалари кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қилиб кўрадилар. 

Италия гранди "Милан" эса "Девятка", "Даугавпилс" ва "Спарта" жамоалари билан "C" гуруҳидан жой олди. 



"Бу жуда кучли мусобақа, ёзгисида қатнашиб 3-ўрин билан чекланган эдик. Қишгиси анча кучлироқ рақибларга бой. Шунинг учун осон бўлмайди. Одилга раҳмат, бу сафар бутун жамоага ҳомийлик қилаяпти. Ўз навбатида, бу бизга энг кучлиларни мусобақага олиб бориш имкониятини яратиб берди. Минскдаги мусобақадан кейин бизни Барселонада бўлиб ўтадиган кучли турнир кутиб турибди. У ерда "Реал", "Барселона", "Лион", ПСЖ, "Манчестер Сити" каби рақибларга қарши ўйнаш имкониятига эга бўламиз. Асосий мақсадимиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2023 йил бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш ўйинларига ҳозирдан тайёрлаш", - дейди ўтмишнинг моҳир ҳужумчиси Зайниддин Тожиев.


Мусобақада қатнашаётган барча 36та жамоа билан танишинг:


1. Девятка (Москва, Россия)

 2. Милан (Италия)

 3. Старт (Минск, Беларусь)

 4. РФШ (Рига, Латвия)

 5. Динамо Минск (Беларусь)

 6. БАТЭ (Минск, Беларусь)

 7. Шахтер (Солигорск, Беларусь)

 8. Одил Аҳмедов ФА (Тошкент, Ўзбекистон)

 9. СШ-6 (Белгород, Россия)

 10. РФШ-08 (Латвия)

 11. Торпедо (Москва, Россия)

 12. ФШМ (Москва, Россия)

 13. Текстильщик (Иваново, Россия)

 14. Пахтакор (Тошкент, Ўзбекистон)

 15. Даугавпилс (Латвия)

 16.Краснодар (Россия)

 17.Спарта (Минск, Беларусь)

 18. КДЮСШ «Юниор» (Киев, Украина)

 19. Авангард (Курск, Россия)

 20. Супернова (Латвия)

 21. Торпедо (Владимир, Россия)

 22. Академия Коноплева (Тольятти, Россия)

 23. Балтика (Калининград, Россия)

 24. Монолит (Ленинградская область, Россия)

 25. Минск (Беларусь)

 26. Ростов (Россия)

 27. Торнадо (Минск, Беларусь)

 28. РЦОП БГУ 08 (Беларусь) Богайчук

 29. Зоркий (Красногорск, Россия)

 30. Псков 747 (Россия)

 31. Вардар (Россия)

 32. РЦОП БГУ (Беларусь)

 33. Дмитров (Россия)

 34. СШОР (Тверь,Россия)

 35. Металлург (Старый Оскол, Россия)

 36. Академия футбола (Пермский, Край, Россия)

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика