"Пахтакор" ва "Double Pass" ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди
19 jun 2019 16:54
News
"Пахтакор" ва "Double Pass" ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди
Ушбу компания футбол клублари тузилмасини ўрганиб, клуб, футболчилар ва академияларнинг янада ривожланиши учун ёрдам бериб келади. Унинг мутахассислари клубларда бўлиб, маълум вақт давомида бутун тизимни ўрганиб чиқишади ва иш қай даражада профессионал йўлга қўйилгани ҳақида ўз хулосасини беради. Шу тариқа клуб ўз фаолиятини янада яхшироқ йўлга қўйиши ва нималарга эътибор бериши зарурлиги ҳақида тушунчага эга бўлади. Май ойида ушбу компания ходимлари "Пахтакор" футбол клуби фаолиятини текширишган ҳамда бу борада илк хулосаларини эълон қилишганди. Имзоланган шартномага кўра, энди клубда бошланган иш давом эттирилиб, компания барча соҳаларда ишни ривожлантиришда бевосита кўмак кўрсатади.
"Double Pass" компанияси Германия бундеслигаси, Англия премьер-лигаси ҳамда жаҳонга машҳур клублар билан ҳамкорлик қилиб келади.


Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Comments