"Пахтакор" учун 700 мингга тушган Дарко ҳозир қаерда?
22 may 2021 14:42
News
"Пахтакор" учун 700 мингга тушган Дарко ҳозир қаерда?
Хабарингиз бор, олдига катта мақсадлар қўйилган "Қурувчи" (кейинчалик "Бунёдкор") жамоаси Олий Лигага кўтарилгач, Тошкентнинг 2 клуби ўртасида жиддий рақобат юзага келган. Молиявий шароитлари жуда бақувват бўлган "қалдирғочлар" барча юлдузларни ўз таркибида жамлашга ҳаракат қилди. 2008 йилнинг 1 январида "Пахтакор" етакчиси Сервер Жепаров ҳам рақиб лагерига кўчиб ўтади. "Шерлар" Сервернинг трансферидан 750 минг евро даромад қилишди (манба: Трансфермаркт). Ва бу маблағнинг барчаси Жепаровнинг майдондаги ўрнини тўлдириш учун сарфланди. 1 ойлик қидирувдан кейин муносиб номзод топилди. Бу Черногориянинг "Зета" жамоасида тўп тепадиган 21 ёшли Дарко Маркович эди. "Пахтакор" 1 февраль куни мазкур футболчи билан шартнома имзолади. Бунинг учун "шерлар" "Зета"нинг ҳисоб рақамига 700 минг евро ўтказиб беришган эди (манба: Трансфермаркт).
"Пахтакор" либосида 2010 йилнинг ёзига қадар ўйнаган ярим ҳимоячи ўзидан анча илиқ таассурот қолдирди (58 ўйин, 9 гол). Ўзбекистон Олий Лигасидан кейин Венгрия, Босния, Малайзия ва Ироқ чемпионатларида ўйнаган футболчи фаолиятини айни пайтда ўз юртида давом эттирмоқда. 34 ёшли ўйинчи Черногория 2-лигасида Тиватнинг "Арсенал" жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти.

Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Comments