Latest news

09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  8 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  1 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  5 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  7 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1

"Пахтакор" U-14 Россияда халқаро турнирда қатнашади News

"Пахтакор" U-14 Россияда халқаро турнирда қатнашади

Tags :  Пахтакор
1-6 июнь кунлари Россиянинг Калуга шаҳрида 2002 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоалар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтади.

Россияда 2018 йил бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан футболга қизиқишни ошириш ва Калуга вилоятида миллионлар ўйинини ривожлантириш мақсадида ушбу турнир ўтказилмоқда. Мусобақа "Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни" - 1 июнда старт олади. "Kaluga Junior Cup"да жамоамиздан ташқари Россиянинг "Калуга" ва "Краснодар", Беларуснинг "Динамо", Абхазиянинг "Динамо", Латвиянинг "Супер Нова", Хитойнинг "Гуанчжоу Фули" ва Руминиянинг "Жуниорул" клублари тарбияланувчилари ҳам иштирок этишади.
 
Турнирда "Пахтакор" шарафини Дилшод Нуралиев бошчилигидаги 2002 йил жамоаси ҳимоя қилади. Калугага қуйидаги футболчилар йўл олишади:
Нурбек Аҳрорбеков, Азизбек Бешматов, Руслан Розиев, Нурмуҳаммад Саимназаров, Шукрон Йўлдошев, Аъзам Маннопов, Бекзод Неъматов, Миразиз Саидов, Дилмурод Қосимов, Дониёр Собиров, Темур Мамасиддиқов, Абдужаббор Зуҳриддинов, Владимир Назаров, Диёр Холматов, Асрор Ваҳобов, Парвизбек Турсунбоев, Жасур Қаҳҳоров, Абдумуталиб Режаббоев.
 
8 жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларни бошлайди ва кейин жамоалар эгаллаган ўринлари асосида плей-офф ўйинларида майдонга тушишади. "Пахтакор" тарбияланувчилари мусобақага 31 май куни жўнаб кетишади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика