Latest news

13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  5 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  2 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  19 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  0 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  5 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  7 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  12 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  2

"Пахтакор": Рақибимиз - "Тракторсози" News

"Пахтакор": Рақибимиз - "Тракторсози"

"Пахтакор" Чемпионлар лигасининг 3 ва 4-турларида Эроннинг "Тракторсози" жамоасига қарши майдонга тушади.

Табризликлар гуруҳда кетма-кет 2 ғалабага эришгач, пешқадам бўлиб олишди. Шунинг учун бу жамоа билан ўйинлар “Пахтакор”нинг гуруҳдаги ҳолатини аниқлашга ёрдам беради.
 
Озарбайжон миллатига мансуб аҳоли истиқомат қиладиган Табриз шаҳрида футболга эътибор кучли. Мавсум мобайнида “Тракторсози”нинг 80 минг мухлисга мўлжалланган стадиони 4-5 марта деярли тўлади. Жамоа сафида асосан маҳаллий футболчилар ўйнашади. Улар кўпроқ эътиборни академия тарбияланувчиларига қаратишга уринишяпти. Легионерлардан бразилиялик Карлос Кардосо ва Аугусто Сезар, филиппинлик Иан Рэмзи ҳамда камерунлик ҳужумчи Алойс Нонг бор. Кардосо ҳимоя, Сезар эса ярим ҳимояда ўйнайди. Рэмзи ҳам ўрта чизиқда тўп тепади. Нонг эса Эроннинг бир қатор клубларида ҳаракат қилган. Чемпионлар лигасида у жамоаларимизга қарши майдонга тушиб улгурган.

“Тракторсози” айни пайтда турнир жадвалида 6-поғонада бормоқда, лекин кучли учликдан ўрин эгаллаш учун имконияти мавжуд. “Ал Жазира”ни уйда ва сафарда доғда қолдирган табризликлар Чемпионлар лигасида гуруҳ пешқадамига айланишган.
 
“ТРАКТОРСОЗИ” ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби: “қизил бўрилар”
Ташкил этилган вақти: 1970
Стадиони: “Шаҳанд”, 70 минг томошабинга мўлжалланган
Эгаси: Эрон трактор саноати компанияси
Бошқарувчиси: Саид Аббоси
Бош мураббийи: Ардашер Галенои
Соврини: Ҳазфи Кубоги соҳиби (2014).
 
Жамоага ўтган йилдан буён эронлик машҳур мураббий Ардашер (Амир) Галенои бошчилик қилиб келмоқда. У “Истиқлол” ва миллий терма жамоадаги фаолияти билан танилган. Унинг қўл остида ўйнашни Эрондаги аксарият футболчилар орзу қилишади. Ўйинчиларни руҳий тайёрлашда ушбу мутахассисда муаммо деярли учрамайди.
ОЧЛдаги дастлабки икки ўйинда “Тракторсози” жамоавий футбол намойиш қилди. Уйда рақиб тўлиқ таслим этилган бўлса, меҳмонда шиддатли кечган беллашувда ягона гол ёрдамида ўйин тақдири ҳал қилинди.
 
Ардашер ГАЛЕНОИ
Туғилган санаси: 21.11.1963
Туғилган жойи: Теҳрон, Эрон
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1981–1982 “Рах Ахан”, 1982–1987 “Шаҳин”, 1987–1988 “Ал Садд”, 1989–1997 “Истиқлол”.
Эрон терма жамоасида 1985–1996 йилларда 20 ўйинда 1 гол урган.
Бошқарган жамоалари: 1999–2000 “Кешоварз”, 2001–2002 “Барқ”, 2002 “Истиқлол”, 2002–2003 “Истиқлол Ахваз”, 2003–2006 “Истиқлол”, 2006–2007 Эрон терма жамоаси, 2008 “Мес”, 2008–2009 “Истиқлол”, 2009–2011   “Сепахан”, 2011–2012 “Трактор Сози”, 2012–2015 “Истиқлол”, 2015 йилдан “Трактор Сози”да.
 
Маҳаллий футболчилардан иборат таркибни шакллантиришга клуб раҳбарияти эътибор қаратмоқда. Уларга тажрибаси билан ёрдам бериши учун легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланилган. Таркибда машҳур номлар йўқ, аммо жамоавий ўйин Табриз жамоасининг асосий қуроли саналади.

Дарвозабонлар
1. Акбаришод Муҳаммадризо
44. Фарзин Карусиан
55. Масъуд Ҳемами

Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Иранпуриан
3. Шожаи Ҳалилзода
4. Холид Шафий
5. Карлос Кардосо (Бразилия)
25. Ризо Фаражи
40. Али Ҳамуди
88. Фардин Абедини

Ярим ҳимоячилар
6. Сина Ашури
8. Шаҳин Соқиби
10. Суруши Рафий
11. Бахтиёр Раҳмони
15. Аюб Калантари
16. Муҳаммад Пурраҳмат
18. Иан Рэмзи (Филиппин)
19. Аугусто Сезар (Бразилия)
66. Меҳди Киани
77. Саид Ножеҳдеҳ
90. Меҳди Шарифи

Ҳужумчилар
24. Фарзад Ҳатами
27. Алойс Нонг (Сенегал)
32. Меҳран Қурбонпур

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика