"Пахтакор" Питер Хюистра билан хайрлашди
24 jan 2022 16:53
News
"Пахтакор" Питер Хюистра билан хайрлашди
"Пахтакор" билан шартномаси якунлангани сабабли собиқ бош мураббий Питер Хюистра билан ҳамкорлик тўхтатилганди. Бугун голландиялик мутахассис клуб офисига ташриф буюриб, жамоада олиб борган 4,5 йиллик фаолияти учун барчага миннатдорчилик билдирди. Клубда ва жамоанинг барчанинг бирдек жипслашгани, муҳит худди оиладек бўлгани туфайли натижалар юқори бўлганини эътироф этди. Ўз навбатида клуб раҳбарияти ҳам Хюистрага "Пахтакор"даги самарали фаолияти учун раҳмат айтиб, унга ўзбек миллий тўни ва дўпписи эсдалик учун топширилди.
Питер Хюистранинг кейинги фаолиятида омад тилаб, унга бахт ва соғлиқ тилаб қоламиз", - дейилади "шерлар" хабарида.
Аввалроқ Жаъфар Ирисметов Питер Хюистранинг бошқа режалари бўлгани, мураббий йиғинни бошлаш учун етиб келиши зарур пайтда "Пахтакор" билан алоқага чиқмагани ҳақида айтиб ўтган эди.
Питер Хюистра Тошкентга қайтди

Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments