Latest news

23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  0 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  2 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди.  65 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  7 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  11 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  16 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1

"Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг яхши футзалчиси ва яна 5 нафар ўйинчини ўз сафига қўшиб олди News

"Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг яхши футзалчиси ва яна 5 нафар ўйинчини ўз сафига қўшиб олди

Шу кунларда футзал бўйича XXIV Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Олий лига 1-тур учрашувларига Фарғона шаҳри мезбонлик қилмоқда.

Ўтган йилги мавсумда кумуш медалларни қўлга киритган "Пахтакор" жамоаси ўз таркибини сезиларли даражада кучайтириб олди. Бу йилдан жамоани Шуҳрат Тошмедов бошқармоқда. "Шерлар" Ўзбекистоннинг ўтган йилги энг яхши футзалчиси Акбар Усмоновни ўз таркибларига қўшиб олишди. Маълумот учун, Акбар футзалга айнан "Пахтакор" таркибида кириб келган.



Шунингдек, пойтахтликлар АГМКнинг асосий ўйинчиларидан яна бири Машраб Одилов, ўтган мавсум "Насаф"да порлаган ва терма жамоадан чақирув олган Суннатилла Жўраев, тажрибали ўйинчи Константин Свиридов ("Максам-Чирчиқ"дан), "Металлург"дан эса Шерзод Мустафоев ҳамда Алишер Ибрагимовларни ўз сафларига қўшиб олишди. Кўриниб турибди, "Пахтакор" футзал жамоаси бу йил ўз олдига чемпионликни мақсад қилиб қўйган.



Футзал бўйича XXIV Ўзбекистон чемпионати 1-тури доирасида "Пахтакор" учта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Биринчи кун "Насаф" дарвозасига жавобсиз учта тўп киритилган, иккинчи кун "Бунёдкор" 5:3 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, кеча ўтказилган учинчи кунда "Максам-Чирчиқ" таслим этилган - 4:2.


Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони Олмалиқнинг АГМК жамоаси ҳисобланади. Олмалиқликлар кетма-кет 5 бор мамлакат чемпиони бўлишни уддалаб келишмоқда.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика