Latest news

23:19ЕЧЛ. "Интер" - "Бавария". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 23:00Де Брюйнега МЛСнинг қайси клуби жиддий қизиқиш билдираётгани маълум  0 23:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" - "Арсенал". Таркиблар аниқ!  26 22:30"Реал" ўйинчиларининг маошлари маълум бўлди. Энг юқори маош Мбаппега тегишли  3 22:01Серхио Рамос: "Чемпионлар Лигаси кечасида "Реал Мадрид" қандай жамоа эканлигини ҳамма билади"  8 21:40Россия кубоги. "Динамо" – ЦСКА. Файзуллаев асосий таркибда!  1 21:25"Манчестер Сити" 150 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  5 21:05"Милан" Кайл Уокерни олиб қолиш ниятида эмас  3 20:45"Лион"га қарши ўйинда Онана дарвозани қўриқлайди  4 20:23Жошуа Зиркзе учун мавсум якунланди  0 19:55Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" бир киши кам бўлиб қолган "Лочин"ни мағлубиятга учратди  11 19:09"Ал Насср" Мойсес Кайседога қизиқиш билдирмоқда. "Челси" ярим ҳимоячиси 100 миллион фунтдан кўпроққа баҳоланмоқда  0 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" меҳмонда "Арал"ни йирик ҳисобда таслим қилди  7 17:39ОФК Чақирув лигаси. Биринчи ўйинда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган "Аркадағ" йирик ғалабага эришди ва финалга йўл олди  8 17:21Чемпионлар лигаси-2. Сингапур клуби австралияликларни мағлуб этиб, финалга йўл олди  1

"Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида 2000-голини урди News

"Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида 2000-голини урди

"Металлург" билан учрашувда Азиз Турғунбоев киритган тўп "Шерлар"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги 2000-голига айланди.

"Шерлар"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги илк голини Олег Синелобов 1992 йил Косонсойда "Косонсойчи" жамоаси дарвозасига урган. 100-гол эса Шуҳрат Мақсудов ҳисобига ёзилган. Ҳимоячи бўлишига қарамай, Улуғбек Рўзимов икки бор юбилей голлари муаллифига айланган. Зайниддин Тожиев ва Александр Гейнрих ҳам шундай натижага эришган. Гейнрих "Пахтакор"нинг 1000-голини ургани эътиборга молик. 2005 йил Тошкентда "Металлург"га қарши беллашувда у бундай натижага муваффақ бўлган. Марат Бикмаев "Андижон" билан баҳсда 1800-тўпни киритганди. "Бухоро" билан баҳсда 2020 йил Игорь Сергеев 1900-тўпни киритган. Бекободда "Металлург"га қарши беллашувда эса Азиз Турғунбоев 2000-гол муаллифига айланди.

Қуйида юбилей голлар муаллифлари билан танишинг

1 - Олег Синелобов

100 - Шуҳрат Мақсудов

200 - Улуғбек Рўзимов 

300 - Улуғбек Рўзимов 

400 - Самад Нарзиқулов

500 - Игорь Шквирин

600 - Соли Қурбонов

700 - Леонид Кошелев 

800 - Сервер Жепаров 

900 - Зайниддин Тожиев 

1000 - Александр Гейнрих 

1100 - Ихеруоме Уче

1200 - Зайниддин Тожиев 

1300 - Александр Гейнрих 

1400 - Шерзод Каримов 

1500 - Ойбек Қиличев 

1600 - Станислав Андреев 

1700 - Игорь Сергеев

1800 - Марат Бикмаев

1900 - Игорь Сергеев

2000 - Азиз Турғунбоев

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика