Latest news

09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  0 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  2 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  6 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  3 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  8 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  13 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0

"Пахтакор" охирги 16 йилда иккинчи бор медалсиз қолди News

"Пахтакор" охирги 16 йилда иккинчи бор медалсиз қолди

Олий лиганинг 27-турида "Пахтакор" клуби Муборакда "Машъал" меҳмони бўлиб 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди.

Шу тариқа, мавсум тугашига 3 тур қолганида "Пахтакор" бу йил совриндорлар қаторига кира олмаслиги ойдинлашди. Сабаби "шерлар" охирги учта турда ҳар қандай ҳолатда ҳам учинчи ўриндаги "Насаф"дан ошиб кета олишмайди. Очколар тенг келиб қолганида биринчи навбатда ўзаро ўйинлар инобатга олинади. "Насаф" ўзаро ўйинларда "Пахтакор"дан устун (2:1, 1:1).

11 карра Ўзбекистон чемпиони сўнгги бор 2013 йилги мавсумда совриндорлар қаторига кира олмай тўртинчи ўринни банд этганди. Умуман олганда "шерлар" саккизинчи бор олий лигада кучли учликка кира олмайдиган бўлишди.

"Пахтакор"нинг олий лиганинг барча мавсумларида эгаллаган ўринлари:

2016 - ҳозирча 5-ўрин
2015 - Чемпион
2014 - Чемпион
2013 - 4-ўрин
2012 - Чемпион
2011 - 3-ўрин
2010 - 2-ўрин
2009 - 2-ўрин
2008 - 2-ўрин
2007 - Чемпион
2006 - Чемпион
2005 - Чемпион
2004 - Чемпион
2003 - Чемпион
2002 - Чемпион
2001 - 2-ўрин
2000 - 7-ўрин
1999 - 4-ўрин
1998 - Чемпион
1997 - 5-ўрин
1996 - 6-ўрин
1995 - 4-ўрин
1994 - 8-ўрин
1993 - 2-ўрин
1992 - Чемпион

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика