Latest news

09:22ФИФА хавотирда  0 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  2 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  158 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  11 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  4

"Пахтакор": Омадли мухлислар сафи кўпаймоқда News

"Пахтакор": Омадли мухлислар сафи кўпаймоқда

Клубимиз томонидан ўтказилаётган "Омадли мухлис" акциясида ғолиб чиққан ишқибозлар сони ортиб бормоқда.
"Соғлом бола йили"га бағишлаб ташкил қилинган ижтимоий акциянинг навбатдаги ғолиблари "Пахтакор" - "Андижон" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган 14-тур учрашувининг танаффусида аниқланди. Асосий эсдалик совғалари сифатида титул ҳомий "Ucell" компаниясидан 2 дона "Scate Acqua" смартфони ютуқ учун қўйилганди. Смартфонлар Алишер Тўлаганов ва Ботир Жамоловга насиб этди. Шунингдек, яна бир ҳамкоримиз "Sharq Telecom" интернет провайдер компаниясидан эсдалик совғаларига Камол Ёқубов ва Юсуфбек Раҳматуллаев, клубимиз томонидан қўйилган футбол тўпига Раҳимжон Искандаров эга чиқди.

Ушбу акциямиз кейинги уй ўйинида, 9 август куни "Нефтчи" билан беллашувда ҳам давом эттирилади. Ишқибозларни "Пахтакор" стадионига чорлаб қоламиз. Учрашув "Пахтакор" стадионида соат 19:30да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика