Latest news

23:37"Тулуза" — ПСЖ. Таркиблар маълум  0 23:35Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда мағлубиятга учради, Ўринбоев захирадан ўйинга қўшилди  1 22:40"Галатасарой" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  4 22:37Гарначо 40 млн фунт эвазига янги клубига ўтди  3 22:11Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Алавес"ни юта олмади. Симеоне жамоаси уч ўйинда 2 очко жамғарди  2 22:09Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"  8 22:00Қирғизистон бош мураббийи: "Майдон ҳолати сифатли футбол кўрсатишга йўл қўймади"  7 21:55CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон — Ўмон 1:1   22 21:32"CAFA Nations Cup-2025" Ўзбекистон илк ўйинда Кейруш бошчилигидаги Ўмонни юта олмади  366 21:23АПЛ. "Тоттенхэм" кутилмаганда ўз майдонида "Борнмут"га мағлуб бўлди, МЮ эса автогол ва пенальти эвазига "Бёрнли"дан устун келди  11 20:57БАА Лига кубоги. "Ал Наср" ва "Ал Батаэҳ" 1/8 финалнинг илк ўйинида ўзаро дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  2 20:40"Аугсбург" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 19:57"Барса" 17 ёшли озарбайжонлик футболчи билан шартнома имзолади  6 19:03АПЛ. "Челси" Лондон дербисида ишончли ғалабага эришди  11 18:57"CAFA Nations Cup-2025". Қирғиз Республикаси ва Туркманистон ўзаро дуранг ўйнади  28

"Пахтакор" - "Нефтчи" ўйини превьюси News

"Пахтакор" - "Нефтчи" ўйини превьюси

Суперлиганинг 4-турида "Пахтакор" Тошкентда "Нефтчи"ни қабул қилади.

Миллий чемпионат ташкил этилганидан буён олий лигада мунтазам иштирок этиб келаётган уч жамоадан иккисининг тўқнашуви энг принципиал қарама-қаршилик сифатида эътироф этилади. Ҳар икки клуб ўзаро ўйинларда бир-биридан энг кўп очко тортиб олгани буни тасдиқлайди.

Жамоалар чемпионатлар тарихида 52 ўйин ўтказишган. Кичик устунлик "Пахтакор" тарафида - 24 ғалаба, 8 дуранг ва 20 мағлубият. Рақиб дарвозасига 87 тўп киритган "шерлар" 66 тўп ўтказиб юборишган.

Клублар Ўзбекистон Кубогида 15 учрашув ўтказганлар ва "Пахтакор" уларнинг 12тасида устун келган. 3 беллашувда рақибнинг ютуғи кузатилган. "Пахтакор-79" хотира турнири ва "Тошкент халқаро турнири" финалларида ҳам жамоаларнинг тўқнашуви рўй бериб, уларда "Пахтакор" муваффақиятга эришган.

"Пахтакор"нинг энг йирик ғалабаси 6:0, "Нефтчи"да эса 4:0 ҳисобланади. Рустам Дўрмонов ўзаро учрашувларда 12 тўп киритган. Шуҳрат Мақсудов эса ҳар икки жамоа таркибида гол урган ягона ўйинчи саналади.

"Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасидаги ўзбекона мумтоз тўқнашув 31 март, шанба куни "Пахтакор" стадионида соат 20:00да бошланади. Стадионга ташриф буюринг ва ажойиб ўйиндан баҳраманд бўлинг!


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика