Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  23 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  2 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  78 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  21 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

"Пахтакор": Навбатдаги рақиб "Терек" News

"Пахтакор": Навбатдаги рақиб "Терек"

4 февраль, сешанба куни "Пахтакор" назорат баҳсида "Терек" билан беллашади.
Россия премьер-лигаси иштирокчиси саналган Грозний шаҳри клуби 1958 йил ташкил этилган. 2004 йил Россия Кубогини қўлга киритган жамоа айни пайтда юқори лигада Рашид Раҳимов қўл остида иштирок этмоқда. Жорий мавсумда грознийликлар премьер-лигада қолиш учун кураш олиб боришяпти. Расмий беллашувда жамоалар 4 бор тўқнаш келишган. 1976 ва 1977 йилларда Собиқ Иттифоқ биринчи лигасида бўлиб ўтган 4 баҳснинг 3тасида "Пахтакор" зафар қучган, бир беллашувда дуранг қайд этилган. 2010 йилги назорат ўйини эса 2:2 ҳисобида якунланган.

"Пахтакор" Анталияда машғулотлар ўтказишни давом этмоқда. Футболчилар ҳар куни тайёргарликни яхшилаш устида мураббийлар штаби билан иш олиб боришмоқда. Кичик жароҳат олган Боян Миладинович "Ягеллония" билан ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Қолган футболчиларнинг ҳолати яхши. "Терек" билан ўйин сешанба куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика