Latest news

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  3 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

"Пахтакор" - "Нафт Теҳрон". Тома Масааки бошқарган ўйинда фақат бир марта ютганмиз News

"Пахтакор" - "Нафт Теҳрон". Тома Масааки бошқарган ўйинда фақат бир марта ютганмиз

Эртага ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Нафт Теҳрон" учрашуви бўлиб ўтади. Бу баҳсни япониялик Тома Масааки бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
1973 йилда туғилган бу ҳакам халқаро фаолиятини 2005 йилда бошлаган. Ушбу ҳакам "Пахтакор" иштирокидаги битта ўйинда ишлаган. 2013 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасидаги "Лаҳвия"га қарши сафардаги баҳсда қатарликлар 3:1 ҳисобида зафар қучишганди.

2013 йилги ОЧЛ плей-оффида "Локомотив" БААда "Ал Наср" меҳмони бўлиб 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Бу ўйинни ҳам айнан Масааки бошқариб борганди.

Ушбу ҳакам "Бунёдкор" иштирокидаги тўртта учрашувда ишлаган. 2009 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида Тошкентда ўтган "Сепахон"га қарши ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган. 2011 йил гуруҳ босқичида "Бунёдкор" ўз уйида "Ал Иттиҳод"га (0:1), 1/8 финалда "Сепахон"га сафарда (1:3) ютқазиб қўйган. Ўтган йил гуруҳ босқичида "қалдирғочлар" Қатарнинг "Ал Жайиш" клубига Тошкентда мағлуб бўлишган (1:2).

Масааки Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларининг учта ўйинида бош ҳакам бўлган. 2010 йил U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичида жамоамиз Ироқни 2:0 ҳисобида таслим қилган.

2012 йил март ойида "Жар" стадионида Лондон олимпиадаси саралаши доирасида БААга имконият бой берилган (2:3) учрашувда ҳам айнан шу ҳакам ишлаганди. 2012 йил U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон Сурияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика