Latest news

22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  4 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:56ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Ювентус". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  2 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  48 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  2 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  5 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  23 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  2 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  2 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  10

"Пахтакор" "Металлург"ни мағлуб этди News

"Пахтакор" "Металлург"ни мағлуб этди

Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. 53-дақиқада Шерзод Каримовнинг қанотдан ошириб берган тўпини Игорь Сергеев боши билан дарвозага йўллади ва тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Жарима майдончаси ичида палапартишлик юзага келди ва бундан Сергеев унумли фойдаланиб қолди ва тўпни дарвозага аниқ йўллади - 1:0.

71-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Зоҳид Абдуллаев боши билан дарвозани ишғол этди - 1:1.

Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Козакнинг чап қанотдан ошириб берган тўпига Каримов тўхтатмасдан жуда чиройли зарба берди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди - 2:1.

Учрашувда бошқа гол урилмади ва "Пахтакор" ғалабага эришди.


«Пахтакор» (Тошкент) – «Металлург» (Бекобод) 2:1

Голлар: Игорь Сергеев 53, Шерзод Каримов 80 - Зоҳид Абдуллаев 71.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
25 апрель 2016. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: А. Қодиров.

"Пахтакор": 12.Темур Жўраев, 14.Жамшид Болтабоев (20.Анвар Солиев, 77), 4.Аднан Ораховац, 21.Камолиддин Тожиев (с), 24.Даврон Ҳошимов, 7.Азим Аҳмедов, 15.Жавоҳир Соҳибов, 29.Владимир Козак, 8.Шерзод Каримов (35.Ойбек Қиличев, 85), 48.Темур Толипов, 11.Игорь Сергеев
Захира: 1.Никита Рибкин, 5.Акбар Исматуллаев, 6.Аббос Отахонов, 9.Жалолиддин Машарипов, 19.Суҳроб Бердиев,

"Металлург": 32.Суҳробжон Султонов, 4.Ҳикмат Ҳошимов (с), 6.Дилмурод Каримов, 7.Дониёр Одилов, 8.Аюбхон Нўъмонов (50.Шохназар Норбеков, 85), 14.Даврон Каримқулов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 17.Мирғиёс Сулаймонов, 22.Муроджон Тошматов, 70.Жаҳонгир Абдумўминов (9.Фарҳод Намозов, 74), 77.Саиджон Абдужабборов (13.Жавоҳир Эсонқулов, 70)
Захира: 25.Темур Тўйчиев, 21.Вусол Магеррамов, 27.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 46.Суннат Эрматов,

Огоҳлантиришлар: Камолиддин Тожиев 22, Шерзод Каримов 39, Саиджон Абдужабборов 40, Мирғиёс Сулаймонов 56, Дилмурод Каримов 66, Азим Аҳмедов 75, Шохназар Норбеков 86, Дониёр Одилов 90.


Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика