Latest news

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  2 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  4 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  4 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  15 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  16 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

Суперлига. "Пахтакор" "Металлург" устидан иродали ғалабага эришди, Черандан дубль News

Суперлига. "Пахтакор" "Металлург" устидан иродали ғалабага эришди, Черандан дубль

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндаги ҳисоб 12-дақиқада очилди. Станислав Андреевнинг аутдан ташлаб берган тўпини Исломбек Исоқжонов жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба билан дарвозага жойлаб қўйди - 0:1.

Кейинги дақиқанинг ўзида мезбонлар ҳисобни тенглаштиришди. Машарипов чап қанотдан жарима майдонига кириб борди ва дарвоза қаршисида турган шеригига тўпни узатди, Драган Черан осонгина гол урди - 1:1.

36-дақиқада бош ҳакам "Металлург" дарвозаси томон пенальти белгилади. Бу вазиятда Шукуруллаев Лобанов Машариповни йиқитган деб топди. "Нуқта"дан Черан гол уриб жамоасини олдинга олиб чиқди - 2:1.

Биринчи таймнинг қолган дақиқаларида ҳам, иккинчи таймда ҳам мухлислар бошқа гол кўришмади ва "Пахтакор" ўз майдонида иродали ғалабага эришди.


"Пахтакор" - "Металлург" 2:1
1 май 2019 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Акобир Шукуруллаев, Алишер Усманов, Рамил Шаяхмитов, Достон Рахмонов.
Назоратчи: Константин Смирнов.
Коммиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Исломбек Исоқжонов 12, - 0:1 (Станислав Андреев). Драган Черан 13, - 1:1 (Жалолиддин Машарипов). Драган Черан 37 пенальти, - 2:1.

"Пахтакор": Санжар Қувватов, Хожиакбар Алижонов, Акром Комилов, Жалолиддин Машарипов (Сардор Собирхўжаев, 63), Драган Черан, Игорь Сергеев (Собит Синдаров, 86), Достонбек Ҳамдамов, Одилжон Ҳамробеков (Владимир Козак, 72), Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Жавоҳир Сидиқов.
Захира: Элдорбек Суюнов, Алишер Салимов, Егор Кримец, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, Марат Бикмаев, Фарруҳ Сайфиев.

"Металлург": Александр Лобанов, Аббос Отахонов, Иброҳим Йўлдошев (Муҳаммад Исаев, 46), Ислом Исоқжонов (Сергей Тумасян, 80), Баҳром Абдураҳимов, Шавкат Муллажонов, Дониёр Усмонов (Суҳроб Нуруллоев, 56), Камолиддин Тожиев, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Баҳодир Пардаев.
Захира: Зафар Сафоев, Маҳмуджон Қудратиллаев, Зоҳид Абдуллаев, Музаффар Музаффаров, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Одилбек Абдумажидов.

Огоҳлантиришлар: Иброҳим Йўлдошев 27, Александр Лобанов 36, Муҳаммад Исаев 66.



Pakhtakor

Dragan Ceran - 13', Dragan Ceran - 37'

Superliga. Round 7

01/05/2019, 18:30

1
:
2
Finished

Metallurg

Islombek Isoqjonov - 12'

45'
90'
13'  Dragan Ceran
13'  Jaloliddin Masharipov
37'  Dragan Ceran
63'  Jaloliddin Masharipov (Sardor Sobirkhodjaev)
72'  Odiljon Hamrobekov (Vladimir Kozak)
86'  Igor Sergeev (Собит Синдаров)
12'  Islombek Isoqjonov
12'  Stanislav Andreev
27'  Иброхим Юлдашев
36'  Aleksandr Lobanov
46'  Иброхим Юлдашев (Mukhammad Isayev)
56'  Doniyor Usmanov (Sukhrob Nurulloyev)
66'  Mukhammad Isayev
80'  Islombek Isoqjonov (Sergey Tumasyan)


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90. Ўйин тугади. "Пахтакор" иродали ғалабага эришди

86. Ўзгариш. "Пахтакор". Игорь Сергеев ўрнига Собит Синдаров тушди

80. Ўзгариш. "Металлург". Исломбек Исоқжонов ўрнига Сергей Тумасян тушди

73. ЗАРБА! Сергеевнинг чалқанчасига берган зарбаси салгина ноаниқ чиқди

72. Ўзгариш. "Пахтакор". Одилжон Ҳамробеков ўрнига Владимир Козак тушди

66. Огоҳлантириш. "Металлург". Муҳаммад Исаев

63. Ўзгариш. "Пахтакор". Жалолиддин Машарипов ўрнига Сардор Собирхўжаев тушди

57. Хавфли вазият. "Металлург" жарима тўпига эга бўлди, жарима майдонига узатилган тўпни Аббос Отахонов ноаниқ тарзда йўллади

56. Ўзгариш. "Металлург". Дониёр Усмонов ўрнига Суҳроб Нуруллоев тушди

46. Ўзгариш. "Металлург". Иброҳим Йўлдошев ўрнига Муҳаммад Исаев тушди

46. Иккинчи тайм бошланди


45. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 2:1, "Пахтакор" олдинда

43. Зарба! Бурчакдан оширилган тўпни Драган Черан боши билан дарвозага йўллади, Лобанов тўпни ушлаб олди

39. Зарба! Достонбек Ҳамдамовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

37. ГОООООООООООООООООООООЛ! Драган Черан пенальтидан гол урди - 2:1.



36. Огоҳлантириш. "Металлург". Александр Лобанов

36. ПЕНАЛЬТИ! "Металлург" дарвозаси томон. Александр Лобанов Машариповни йиқитгани учун бош ҳакам меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади.

27. Огоҳлантириш. "Металлург". Иброҳим Йўлдошев

25. "Металлург"да жарима тўпи. Иброҳим Йўлдошевнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди

17. Хавфли вазият. Игорь Сергеев бирга бир вазиятга чиқиб бориб дарвозага зарба берди, Лобанов ўз ўрнида

13. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Драган Черан! Машарипов чап қанотдан жарима майдонига кириб борди ва дарвоза қаршисида турган шеригига тўпни узатди, Драган осонгина ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 



12. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! АЖОЙИБ ГОЛ! Исломбек Исоқжонов ажойиб гол урди 0:1. Андреевнинг аутдан ташлаб берган тўпини Исоқжонов жарима майдони ташқарисидан дарвозани ишғол қилди. 



6. Хавфли вазият! "Пахтакор" чап қанотдан ҳужум ташкил қилди, ҳаводан ошириб берилган тўпни Черан боши билан дарвозага йўллади, зарбага бирозгина аниқлик етишмади

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:30да бошланади. 



ЯНГИЛАШ

Rating: -72   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика