Latest news

12:48"Насаф" Комилов билан хайрлашди  2 12:41Фарғона ҳокими Қиргулидаги "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  0 12:03Трансфер тақиқи жорий этилгунга қадар рўйхатдан ўтказилган "Нефтчи" футболчилари жамоада ўйнай оладими? Алишер Никимбаев вазиятга ойдинлик киритди  11 11:17Фарғона вилояти ҳокими «Қўқон 1912» футбол клуби марказий ўйингоҳида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди  3 10:54Goal қуръадан кейин ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини янгилади  23 10:30Бугун қуръа. У қандай тартибда ўтади?  5 10:23«Манчестер Юнайтед» 17 ёшли бола учун 60 миллион тўлашга рози бўлди  4 09:51«Лион»нинг асосий футболчиси Саудиянинг 2-лигасига йўл олди  0 09:22Кевин де Брюйненинг келажаги маълум  2 08:55Шомуродов ҳеч қаерга кетмайди  31 08:29Расман. «Ал Насср»дан сўнг «Ал Аҳли» ҳам йирик трансферни амалга оширди  2 08:06Sofascore. Шукуров шериклари орасида энг катта баҳога лойиқ кўрилди  4 07:39Ўзбекистон кубоги март ойида старт олади  1 01:50"Милан" ва "Фейеноорд" келишувга эришиш арафасида  3 01:15Расман: "Ал Насср" 90 миллионлик трансфер амалга оширди  13

"Пахтакор" мавсумнинг энг қийин палласига қанчалик тайёр? News

"Пахтакор" мавсумнинг энг қийин палласига қанчалик тайёр?

Суперлиганинг иккинчи давраси старт олди.

лублар эса ўз таркибларини кучайтириш учун, трансферларни амалга оширмоқда ва яна кимдир чет элда машғулот йиғинларини ўтказмоқда. Чемпионликга асосий даъвогарлар ҳам чемпионлик ҳал бўладиган иккинчи даврага анча пухта тайёргарлик кўришмоқда. "Насаф" ўз сафига бирин кетин кучли легионерларни қўшиб олган бўлса, "Навбаҳор" ўз захира ўриндиғини кучайтирмоқда ва кўпчиликнинг фикри бўйича трансферлар ойнасининг сўнги кунларига "бомба" янгилик тайёрламоқда. Амалдаги чемпион "Пахтакор" ҳам ўз сафига бир нечта футболчиларни қўшиб олди ва кеча маълум бўлганидек "шерлар"нинг асосий футболчиларидан бири Аббосбек Файзулллаев "ЦСКА" клубига ўтмоқда ва "Пахтакор" учун катта йўқотиш. Мавсумнинг иккинчи қисмига "Пахтакор"нинг "амбиция"лари қай даражада?

Трансферлар ва таркиб

"Пахтакор" клуби ушбу трансферлар ойнасида бир нечта ёш футболчилар тарк этишди улар: Абубакр Ашуров ("Турон"га ижара асосида), Шаҳзод Раҳматуллаев ("Турон"га ижара асосида), Аббос Эргашбоев ("Андижон"га ижара асосида), Диёр Ортиқбоев ("Бухоро"га ижара асосида) ва Сардор Рашидов клуб билан шартномасини бекор қилди.

Жамоани вақтинчалик тарк этган ёш футболчилар ва тажрибали Сардор Рашидов ўрнига Максим Шацких, жамоага бир нечта янги футболчиларни ҳам олиб келди ва улар асосан легионерлар. "Пахтакор" тарбияланувчиси ҳисобланган ва ўтган мавсумни Москванинг "Торпедо" жамоасида ўтказган Ҳожимат Эркинов ижара асосида бир йилга "Пахтакор"га қайтди. Шунингдек жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш учун клуб раҳбарияти польшалик футболчи Михаил Кухарчикни ўз сафига қўшиб олди. "Шерлар" сафида эса энди икки нафар польшалик футболчи бор ва уларнинг иккиси ҳам ҳужумчи яъни бир бирига рақобатчи. Жамоага яна қирғизистонлик футбочи ва "Кайзерслаутерн" клуби тарбияланувчиси Кими Мерк билан шартнома имзолади.

"Пахтакор" жамоаси ўз таркибини кучайтириш мақсадида, колумбиялик машҳур ҳимоячи Йерри Мина билан музокаралар олиб борди, лекин "Барселона"нинг собиқ ўйинчиси 15-карра Ўзбекистон чемпионлари билан шартнома имзоламади.

P.S: Жамоанинг асосий футболчиларидан бири Аббосбек Файзуллаев "ЦСКА"га ўтгани эълон қилинди. "Пахтакор" трансферлар ойнасининг сўнги кунларида иккита янги футболчининг трансферини эълон қилди. Беларуслик дарвозабон Павел Павлюченко "Пахтакор" билан 1.5 йиллик шартнома имзолангани эълон қилинди. "Пахтакор" ҳимоя марказини кучайтириш учун бир нечта марказий ҳимоячилар билан музокара олиб борди ва нидерландиялик футболчи Мэтью Стинворден билан шартнома имзолади, 30 ёшлик марказий ҳимоячи билан ҳам 1.5 йиллик шартнома имзоланди.

Тақвим

"Пахтакор" жамоасини олдинда жуда зич тақвим кутиб турибди. Август ойида "Пахтакор" 7та учрашувда иштирок этиши керак бўлади ва август ойи Максим Шацких шогирдлари учун ҳақиқий имтиҳон бўлиши шубҳасиз. Суперлига ва кубок доирасида ўтказиладиган баҳслардан ташқари 24 август Ўзбекистон Суперкубоги финали "Пахтакор"ни кутиб турибди.

18-тур 29.08.2023 "Қизилқум" - "Пахтакор"

Суперкубок финал "Насаф" - "Пахтакор"

17-тур 19.08.2023 "Пахтакор" - "Металлург"

11-тур 15.08.2023 "Насаф" - "Пахтакор

16-тур 10.08.2023 "Навбаҳор" - "Пахтакор"

15-тур 05.08.2023 "Пахтакор" - "Нефтчи"

Ўзбекистон кубоги. "Динамо" - "Пахтакор"

ОЧЛ ва рақиблар

24 август куни Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланади. Қуръада "Пахтакор" биринчи саватчадан жой олган. "Пахтакор"нинг эҳтимолий рақиблари: "Сепахон"(Эрон), "Ал-Дуҳайл"(Қатар), "Ал-Файҳа"(Саудия Арабистони), "Нассажи Мазандоран"(Эрон), "Ал-Файсали"(Саудия Арабистони), "Истиқлол"(Тожикистон), "Ахал"(Туркманистон), "Ал-Айн"(БАА) ва плей-офф босқичидан ўтадиган жамоалар. "Пахтакор" қуръада биринчи саватчадан жой олгани жамоа гуруҳ босқичида "Ал-Ҳилол", "Ал-Садд" ва "Ал-Иттиҳод" каби Осиёнинг гранд жамоаларига қарши ўйнамаслигини англатади, лекин "Ал-Дуҳайл" ва "Сепахон" каби жамоалар "Пахтакор"га қарши осонликча таслим бўлишмаслиги аниқ. Шунингдек, иккинчи саватчадан ўрин олган "Ал-Дуҳайл" ва "Сепахон" жамоалари, Осиё чемпионлар лигасининг 2022 йилги мавсумида "Пахтакор" билан бир гуруҳда бўлишган ва "Пахтакор" жамоаси икки рақибга ҳам барча ўйинларда мағлуб бўлган. Максим Шацких кўп такрорлаганидек, ушбу мавсум "Пахтакор" чемпионлар лигаси учун анча яхши тайёргарлик кўрмоқда.

Камчиликлар

"Пахтакор"нинг ушбу мавсумдаги асосий муаммоларидан бири бу ҳужум чизиғи. Пшемислав Банашак кўп жароҳатланаётгани сабабли, яққол ҳужумчи позицияси бўш қолмоқда, Шацких эса мажбурлигидан Достон Ҳамдамовни ўзи учун ноқулай бўлган позицияда ўйнатаётган эди. Жароҳатидан фориғ бўлган ва жамоага эндигина қўшилган Михаил Кухарчик ушбу муаммони ҳал этишлари керак бўлади. ЦСКАга ўтаётган Файзуллаев ҳам "Пахтакор" учун катта йўқотиш, ҳужумда "креативлик" даражаси пасайиши эса шубҳасиз. Шунингдек, жамоанинг камчилиги бу захира ўриндиғидаги тажрибали футболчиларнинг камчилиги. Жамоа деярли бир таркиб билан ўйнашга мажбур бўлиб қолган.


Абдулвосит Бектемиров 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика