Latest news

16:52Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Тожикистон  1 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  3 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  0 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  2 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  2 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  2 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  4 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  8 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  4 10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  17 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  12

"Пахтакор" - "Машъал". Учрашув превьюси News

"Пахтакор" - "Машъал". Учрашув превьюси

26 сентябрь куни олий лига 19-тур кечиктирилган учрашувида "Пахтакор" "Машъал" билан ўйнайди.

Беллашувни мезбонлар сафида Даврон Ҳошимов дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Муборакликлар сафида бундай йўқотиш мавжуд эмас.

Ҳозиргача олий лигада жамоалар 33 бор тўқнаш келишган. 22 ўйинда "Пахтакор", 5 учрашувда "Машъал" зафар қучган. 6 баҳс дуранг билан якунланган. Рақиб дарвозаси 62 марта ишғол этилиб, 23 бор тўп ўтказиб юборилган. Тошкентдаги 16 ўйиннинг 14тасида "шерлар" ғалаба қозонган. Рақиб бир ғалаба ҳамда дурангни қайд этган. Сўнгги марта "Машъал" 2007 йил Тошкентда очкога эга чиққан.

Учрашувни Темур Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. У чемпионатларда "Пахтакор" иштирокидаги 6 ўйинда ҳакамлик қилган. "Пахтакор" ўша беллашувларда 4 ғалаба ва 2 дурангни қайд қилган.

"ПАХТАКОР" - "МАШЪАЛ"
Ҳакамлар
: Темур Тўхтасинов (Андижон), Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Андрей Снетков (Тошкент вилояти), Олим Тўйчибоев (Тошкент).
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).

Ёшлар таркиблари тўқнашуви 25 сентябрь, душанба куни соат 15:45да "Жар" стадиони кичик майдонида бошланади. Асосий жамоалар учрашуви 26 сентябрь, сешанба куни "Пахтакор" стадионида 19:00да старт олади.



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика