Latest news

01:00Европа лигаси. Сўнгги тур ўйинлари бир саҳифада  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  0 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  6 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1

"Пахтакор" - "Локомотив". Превью News

"Пахтакор" - "Локомотив". Превью

24-турда "Пахтакор" яна бир дербида майдонга тушади.

11 карра мамлакат чемпионига айланиб улгурган "Пахтакор" 24-турда охирги икки мавсумда чемпионлик учун курашда айнан жамоамиздан енгилган "Локомотив"ни қабул қилади. Жамоалар учрашувга йўқотишларсиз етиб келишмоқда. Бу эса ўйиннинг янада кескин ўтишини таъминлаши, шубҳасиз. "Локо" таркибида "Пахтакор"нинг кўплаб собиқ футболчилари тўп тепаётганини барча яхши билади.

Қарама-қаршилик
Жамоалар ҳозиргача олий лигада 23 беллашувда майдонга тушишган. Уларнинг 15тасида "Пахтакор" устун келган. 3 баҳс рақиб ютуғи билан тугаган бўлса, 5 бор дуранг натижа кузатилган. "Шерлар" 54, "темирйўлчилар" 20 бор тўп киритишган. Ўз майдонимиздаги беллашувларда 8 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этилган. Бу тарафдан яққол устунлик "Пахтакор" тарафида.

Ўйин расмийлари
Учрашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Биринчи даврадаги беллашувда ҳам айнан ушбу ҳакамлар ишлашганди.

"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ"
Ҳакамлар:
Равшан Эрматов (Тошкент), Абдулҳамид Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Жасур Мухторов (Тошкент).
Назоратчи: Игорь Нехочин (Наманган).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Асосий жамоалар баҳси 28 сентябрь, чоршанба куни 18:30да "Пахтакор" стадионида старт олади. Ишқибозларни муҳим учрашувда жамоамизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз. Чипталар стадион кассаларида 5 ва 15 минг сўмдан сотилмоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика