Latest news

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

"Пахтакор" кучаймади, "Насаф" кучсизланди News

"Пахтакор" кучаймади, "Насаф" кучсизланди

Сўнгги уч кундаги хабарлар қашқадарёлик мухлисларни карахт аҳволга солиб қўйди. Бирин кетин "Насаф"нинг 4 нафар футболчиси азалий рақиб сафига бориб қўшилдилар.

Сал аввалроқ жамоани сардори ва вице-сардори "аждарлар"ни "шерлар"га алмаштирганди. Якунда "Насаф" кучсизлангандек бўлди, аммо "Пахтакор" улар билан кучайиб қолмади. Аксинча Бердиевнинг бахтига Қувватов ва Эшмуродов ажойиб ўйин намойиш этди. Яна "Насаф"ни бу йилги мазмунли ўйинига сабаб фақат футболчилар эмас, аввало Бердиевдаги интизом ҳамда узоқ муддатдан бери сақланиб келинаётган асосий таркиб. Масалан бирон ўйинчи "Насаф"да ўйини чиқмай қолса, дейлик Сайфиев. Фаррухни дастлабки йилларини эслайдиган бўлсак, хуштакбозлик остида ўтган. Лекин Бердиев ишонишда давом этди, ишонч футболчини пишитадиган энг асосий омил. Минг Месси бўлмайсизми, ишонч бўлмаса бари бир пул. Фақат Акмал Шораҳмедовни четга суриб турамиз. Келганлар ичида фақатгина у росмана Ўзбекистонда айни пайтдаги энг яхши қанот ҳимоячиси ва "Бунёдкор"дан кетишига сабаб уни ўйини эмас, Лушан билан бўлиб ўтган воқеалар сабаб бўлганди. МТЖда сўнгги йилларда кўринмай қолгани сабаби Самвел Бабаян эди.

Энди қолган футболчиларга тўхтатлсак, "Пахтакор"да улар легионер каби бўладилар. Агар жамоага келганлар қаторида Бобур Абдухолиқов, Азиз Ғаниев ёки Одил Ҳамробеков бўлганида бошқа эди. Бугун бўлмаса, эртага улар ўйнайди десак. Лекин "Насаф"дан "Пахтакор"га ўтган барча футболчилар ёш эмаслар. "Пахтакор" уларни олишдан асосий мақсади 38та тур бўлиши кутилган чемпионат учун захира ўриндиғини кенгайтириб олиш ва рақибни кучсизлантириш бўлди. Чемпионликни вазифа қилаётган клуб учун бу нормал ҳолат. Пайтида "Бунёдкор" ҳам "Пахтакор"ни кучсизлантирганди. "Пахтакор" эса ўз пайтида "Навбаҳор"ни. Лекин ҳозирги вазиятдан у ҳолатларни ўртасида фарқ катта. "Навбаҳор"дан "Пахтакор"га кўчиб ўтган футболчилар 19-22 ёш эдилар. Бугунгача улар МТЖ сафида тўп тепдилар. "Пахтакор"дан "Бунёдкор"га ўтган футболчилар энг кучлиларидан бири эди чемпионатни.


"Насаф" бу ўрадан 2 йил ичида қийналмай чиқиб кета олади. Чунки ёшлар жамоада қолди, аксинча ўринбосарлар учун йўл очилди. Аксинча "Пахтакор"ни ўринбосарларига йўл ёпилди. Катта тахмин билан Шота Арвеладзенинг январь - февраль ойида ўтказадиган машғулотларидан кейин кўплаб футболчилар ижара асосида жамоани тарк этадилар.

Дилшод Раҳматуллаевни чемпионатдаги ўртача ўйнаган дақиқалари 48ни ташкил этаяпти. Абдурахимов учун эса бу ёшда "Пахтакор"да жавлон уриши учун камида 5 ёшга кичик бўлиши керак эди. Жамоа раҳбарияти яна бир нарсани унутмаслиги керак, "Пахтакор" сўнгги йилларда ўз академияси тарбияланувчилари билан, клуб учун жон берадиган футболчилар эвазига натижа қилиб келаётган эди. 2014 йил жуда катта муддат ойлик олмасдан туриб жамоа чемпион бўлганди. Клуб айнан шу фалсафасидан четга чиқиб кетаётгани ёмон, "Пахтакор"ни футболчилар пул учун эмас, уни нишони учун танлашлари керак. Бу, бизнинг гап эмас, бугунги кундаги "Пахтакор" мухлисларини ноласи. Ўша Шерзод Каримов пайтида жонини берди, бирон хориж клубига ўтмади. Ҳар сафар бирон жамоадан чақирув келганида, бошқа ўйинчи кетаётгани сабаб "қолиб тур, келаси сафар сенинг навбатинг келади", деган гапларга, "Пахтакор" учун жон бериб ёшини ўтказди. Яхшими, ёмонми катта бўлмаган пул учун Даврон Хошимов ҳам жамоага жонини берди.

Сарлавҳага қайтамиз, "Пахтакор" захира ўриндиғини кучайтириб олди, асосий таркибни эмас. Қолганини вақт кўрсатади, "Насаф" эса шунча салоҳияти билан қисқа муддатли шартномаларни имзолашда давом этаётгани қизиқ. Шу футболчилар ёппасига 2016 йил сўнггида "Бунёдкор"га ўтаётганди, ўшанда ҳам шартнома якунига етганди. Бу йил ҳам шундай бўлди. Аксига олиб куни кеча "Насаф" ҳомийсининг раҳбариятида раҳбар ўзгарди. 2018 йилда пул билан муаммо бўлмаслиги айтилган, аммо 4 йиллик меҳнат 3 кун аввал барбод бўлиб улгурганди.


Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика