Latest news

00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  3 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  10 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  19 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8

"Пахтакор" жамоаларини тақдирлаш маросими ўтказилди News

"Пахтакор" жамоаларини тақдирлаш маросими ўтказилди

25 декабрь куни "Пахтакор" футболчиларини 2017 йилги мавсумдаги медаллар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирнинг биринчи қисмида ёшлар лигасида 2-ўринни эгаллаган ёшлар жамоасига кумуш медаллар ЎФФ вице-президенти Шоакром Исроилов ва ЎФФ бош котиби Сардор Раҳматуллаев томонидан топширилди.

Кейин эса асосий жамоага олий лигада қўлга киритилган 3-поғона учун бронза медалларини ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов ва ПФЛ директори Омон Ғафуров футболчилар, мураббийлар штаби ва ходимларга тақдим этишди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бош мураббий Шота Арвеладзе ЎФФ томонидан ўзбек футболига энг кўп ҳисса қўшган чет эллик мутахассис сифатида эътироф этилганди.


Сўнг биринчи лигада 3-ўринга эга чиққан "Пахтакор" аёллар жамоасига бронза медаллари клуб спорт директори Жаъфар Ирисметов ва футбол фахрийси Тўлаган Исоқов томонидан топширилди.


Маросимнинг иккинчи қисмида 2017 йил "Пахтакор" жамоаларида ўзини кўрсатган футболчиларга фахрийлар совринларни тақдим этишди. Унга кўра, қуйидаги ўйинчилар энг яхши деб топилишди:

Энг яхши дарвозабон - Александр Лобанов
Энг яхши ҳимоячи – Марко Симич
Энг яхши ярим ҳимоячи – Тиаго Безерра
Энг яхши ҳужумчи – Игорь Сергеев


"Пахтакор"нинг энг яхши футболчиси сифатида расмий сайт ўқувчилари ўртасида сўровномада жамоа сардори Камолиддин Тожиев ғолиб чиқди. У 38,5 фоиз кўрсаткич билан Марко Симичдан ўзиб кетди. Симич овозларнинг 34,1 фоизини тўплади. Учинчи ўринни Гиди Канюк 14,3 фоиз билан банд этди.


Энг чиройли гол муаллифи сифатида Азим Аҳмедов эътироф этилди. Унинг "Нефтчи" дарвозасига 12 август куни Тошкентда ўтган учрашувда урган голи шунга лойиқ кўрилди.


Йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб Бобур Асқаров топилган бўлса, энг яхши аёл футболчи сифатида Мадина Воҳидовага эсдалик совғаси топширилди.


"Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти жамоаларга келаси мавсумда чиройли ғалабалар ва чемпионликни тилаб қолади!


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика