Latest news

18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  1 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  5 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  9 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  3 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   6 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1

"Пахтакор": Ислоҳотлар - келажак сари ташланган қадам News

"Пахтакор": Ислоҳотлар - келажак сари ташланган қадам

Tags :  Пахтакор
Ўзбекистон халқи икки байрам – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги ва Қурбон Ҳайитини нишонламоқда.

“Пахтакор” футбол клуби раҳбарияти ушбу қўшалоқ байрам муносабати билан Ўзбекистон халқини табриклайди ва мустақил Ватанимизнинг янада гуллаб-яшнашини тилайди.

Байрам арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтакор” футбол клубининг моддий-техник базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Ушбу ҳужжат “Пахтакор”ни  ҳар томонлама  ривожлантириш, замонавий инфратузилмага эга клуб даражасига олиб чиқишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори ижросини таъминлашда барча тегишли вазирликлар, идоралар ва сармоядор компания  -  “SFI Management” МЧЖ ХК иштирок этади.

2017 йил ташкил этилган “SFI Management” МЧЖ ХК компанияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунчиликда белгиланган талабларга биноан, юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган. Компания турли йирик инвестицион лойиҳаларда иштирок этмоқда ҳамда мамлакатимиз тараққиёти ва унинг иқтисодиёти равнақи йўлида ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон футболини ривожлантириш ва уни жаҳон даражасига олиб чиқиш “Пахтакор” футбол клубининг ҳам  бош мақсадидир. Клуб раҳбарияти бу борада “Пахтакор” марказий стадионини замонавий технология ютуқларидан фойдаланган ҳолда, жаҳон стандартлари асосида қайта қуришни режалантирган. Янги стадионни бунёд этишда футболчилар, мухлислар ва турли йўналишларда фаолият кўрсатадиган ходимлар учун энг қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор берилади.

Клубдаги янгиланиш ва бунёдкорлик ишлари жараёнида “Қибрай” спорт  базаси, “Чилонзор” спорт мажмуаси ҳамда футбол академияси тўлиқ реконструкция қилинади.

Албатта, кенг кўламли бу ислоҳотлар халқ жамоаси  - “Пахтакор”нинг аввалги шону шуҳрати юксак мавқеини тиклашга хизмат қилади. Бугун амалга оширилаётган ишлар ўзининг юксак самараларини бериши, шубҳасиз!

“Пахтакор” клуби ҳамюртларимизни энг улуғ, энг азиз байрам – Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги ва муборак Қурбон Ҳайити билан муборакбод этиб, барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилавий бахт ва фаровон ҳаёт тилайди.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика