"Пахтакор" доим ўз мажбуриятларини бажаради
22 dec 2015 22:07
News
"Пахтакор" доим ўз мажбуриятларини бажаради
"Пахтакор" футбол клуби матбуотда чиққан маълумотларга ўзининг расмий позициясини баён қилади.
Клуб ва ПФЛ ўртасидаги келишувга кўра "Пахтакор" 2015 йилнинг 25 декабрига қадар ЎзПФЛ олдидаги молиявий мажбуриятларини бажаради. Клубнинг маъмурият ва футболчилар олдида қарзи борлиги ҳақидаги ОАВда чиққан маълумотлар нотўғри. Эслатиб ўтамиз, 2002 йилдан ҳозирга қадар мавсум охиригача "Пахтакор" ФК доим маъмурият, футболчилар ва мураббийлар штаби олдидаги барча молиявий мажбуриятларни бажариб келган.
Клуб ва футболчилар ўртасидаги барча молиявий шартномалар махфий маълумот ҳисобланади.
Шу боис, барча ОАВдан клубимиз ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритишларини сўраб қоламиз.
Link :
Source : pakhtakor.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Comments