Latest news

22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  2 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  11 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  246 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  38 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4

«Пахтакор» «Бухоро» устидан қийин ғалабага эришди News

«Пахтакор» «Бухоро» устидан қийин ғалабага эришди

Тошкентда амалдаги Ўзбекистон чемпиони “Пахтакор” клуби “Бухоро” клуби билан беллашди.

Мана шу ерда учрашув ҳисобини билиб бориш мумкин бўлди.

2-дақиқада Жора Оганесянда яхши имконият бўлди, аммо унинг зарбаси кучсиз чиқди. 8-дақиқада Отабек Валижоновнинг зарбаси ноаниқ чиқди. 15-дақиқада Игорь Сергеев рақиб жарима майдони ичида Ботир Носиров томонидан йиқитилди. Ҳакам посбонга қизил карточка кўрсатди ва пенальти белгилади. 11 метрли жарима тўпини Кахи Махарадзе аниқ амалга ошириб ҳисобни очди - 1:0. Меҳмонлар ҳисобда ортда қола бошлагач ҳужумга эътибор қаратишмоқда. Бурчак тўпидан сўнг майдон эгалари тўпни бир амаллаб қайтаришди. 40-дақиқада Сергеев яқин масофадан боши билан зарба берди, ноаниқ. 42-дақиқада Баҳодир Пардаевнинг бош билан йўллаган зарбаси хавфли чиқди. Дастлбки бўлим якунланди.  

Иккинчи бўлим давом этмоқда. 53-дақиқада Махарадзенинг пасидан сўнг Искандеров зарба берди, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 58-дақиқада Лобанов ўз жарима майдони чизиғи устида Шибамурани йиқитди. Ҳакам майдон эгалари дарвозасига пенальти белгилади. Уни Баҳодир Пардаев аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 66-дақиқада белгиланган жарима тўпини Владимир Козак амалга оширди, унинг кучли зарбасини меҳмонлар посбони қўлидан чиқариб юборди. Тўпни эгаллаб олган Игорь Сергеев уни дарвозага йўллади - 2:1.  78-дақиқада Жамшид Искандеровда қулай имконият бўлганди, унинг зарбаси ноаниқ бўлди. 83-дақиқада бурчак тўпидан сўнг Илья Ильин боши билан дарвозани нишонга олишга уринди, ноаниқ. 84-дақиқада Шерзод Каримов деярли бўш дарвозани ишғол қила олмади. Ўйин якунланди. 


«Пахтакор» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро) 2:1 (1:0)

Ҳакамлар: О. Толибжонов (Тошкент), М. Мажидов (Наманган), Р. Ғопуров (Наманган), Ш. Ҳакимов (Андижон).

Голлар: Кахи Махарадзе, 20 пенальти - 1:0 (пенальтини Игорь Сергеев ишлади).Баҳодир Пардаев, 59 пенальти - 1:1 (пенальтини Наоя Шибамура ишлади). Игорь Сергеев 66, - 2:1.   

«Пахтакор»: Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Владимир Козак, Боян Миладинович, Акбар Исматуллаев (Жамшид Искандеров, 15), Кахи Махарадзе, Дилшод Шарофетдинов (Ойбек Қиличев, 67), Жора Оганесян (Анвар Солиев, 56), Аббос Махсталиев, Шерзод Каримов, Игорь Сергеев
Захира: Асилбек Омонов, Абдулазиз Юсупов, Абдуллоҳ Олимов, Муҳсин Убайдуллаев
«Бухоро»: Ботир Носиров, Наоя Шибамура, Дэвид Ония, Алексей Николаев, Алишер Маҳмудов (Воҳид Шодиев, 52), Алишер Саноев, Отабек Нарзуллаев (Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 80), Юрий Рижко, Илья Ильин, Отабек Валижонов (Мақсуд Шабанов, 18), Баҳодир Пардаев

Захира: Евгений Кочнев, Акобир Тўраев, Нодир Жўраев, Азизбек Муродов.

Огоҳлантиришлар: Отабек Валижонов 10, Шерзод Каримов 56, Александр Лобанов 58.

Четлатиш: Ботир Носиров 15.

Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика