"Пахтакор" "Бунёдкор" билан ўйинда нега қийналди?
01 aug 2021 12:15
News
"Пахтакор" "Бунёдкор" билан ўйинда нега қийналди?
Учрашувдан кейин "шерлар" дарвозабони Элдорбек Суюновнинг фикрларига қулоқ тутдик:
"Дербига хос баҳс бўлди, деб ўйлайман. Бугун жуда қийналдик. Бунинг асосий сабаби танаффусдан кейин энди 1-ўйинимизни ўтказаётганимиздир. Ритмга тушиб олсак, яна чиройли ўйинларимизни кўрсатиш осонроқ бўлади".
— 87-дақиқада Иброҳим Томива сизнинг дарвозангизга йўл топган эди. Бироқ, бу гол бекор қилинди. Тўп узатилган маҳалда ўйиндан ташқари ҳолат юзага келганини билганмидингиз?
— Ҳа, офсайдлигини аниқ кўрдим. Ҳар эҳтимолга қарши, охиригача курашишга ҳаракат қилдим.
— Боян Матични машғулотларда кўрдингиз.Таасуротлар қандай?
— У таркибимизга қўшилганига 2 кун бўлди. Бугун 1-ўйинини ўтказди. Ҳали хулоса қилиш учун жуда эрта. Яна 1-2 ҳафта жамоа билан шуғулланса, муҳитга кўникиб ўзини яхши томондан кўрсатса керак.
Comments