Latest news

12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  0 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  2 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  6 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  2 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  5 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  13 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  7 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

"Пахтакор": "Биз талабаларни стадионга таклиф қилганмиз, мажбурлаш бўлмаган" News

"Пахтакор": "Биз талабаларни стадионга таклиф қилганмиз, мажбурлаш бўлмаган"

Tags :  Пахтакор
"Пахтакор" расмий сайти ОАВда эълон қилинган хабар бўйича расмий баёнот берди.

Олдинроқ, футбол янгиликлари сайтида "шерлар"ни олий ўқув юрти талабаларини стадионга келишга мажбур қилгани ҳақида хабар эълон қилинган эди.

"Пахтакор" матбуот-хизмати бу ёлғон эканлигини  ва талабалар ўйинга фақат ТАКЛИФ қилинганини маълум қилди.

"Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишини таъминлаш, ўзбек футболининг оммавийлигини ошириш мақсадида ушбу тажриба клубимиз томонидан аввалдан қўлланиб келинмоқда. Клуб учун бу аслида иқтисодий жиҳатдан қўшимча харажат бўлсада, лекин ишқибозларга қулайлик ва қўшимча имкониятлар яратиш, пировардида ўзбек футболининг жозибадорлигини ошириш учун бундай саъй-ҳаракатлар доимий тарзда амалга оширилмоқда. Қолаверса, муҳтарам Юртбошимиз ўзбек футболини ривожлантириш масаласига шахсан катта эътибор бераётган, ўз навбатида, ЎФА ва ПФЛ Суперлигани кучайтириш устида фойдали ислоҳотларни амалга ошираётган бир пайтда, мухлисларни учрашувларга ихтиёрий жалб этиш орқали ўз чемпионатимизга қизиқишни ошириш айни муддао бўлиб, бунда бирон-бир салбий ҳодиса кўзга ташланмайди. Шундай ҳолатда, бирон-бир асосга эга бўлмасдан туриб, ҳақиқий фактларни нотўғри талқин қилишга уриниш ҳолатлари ажабланарли" - дейилади баёнотда.

Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика