Latest news

23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  2 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  8 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  3 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  9 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  25 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  11

"Пахтакор" барча жиҳатлар бўйича Суперлигада етакчи News

"Пахтакор" барча жиҳатлар бўйича Суперлигада етакчи

"Пахтакор" ушбу мавсумда турли статистик кўрсаткичлар борасида Суперлигада яққол етакчи бўлиб турибди.

Жамоалар ва футболчилар ҳаракатларини таҳлил қилиб борувчи "Инстат" компанияси кўрсаткичларига кўра, "Пахтакор" Суперлигада ҳисобланган 12 жиҳатнинг 8таси бўйича пешқадам. Бу эса "Шерлар" намойиш этаётган ўйин сифати ҳам бошқалардан ажралиб турганини исботлайди.

Умумий кўрсаткичлар бўйича "Пахтакор" 245, "Насаф" 222 ва "Бунёдкор" 212 балл тўплаган. Бешликка 210 балл билан "Локомотив", 209 очко билан АГМК ҳам кирган. Ўртача гол уриш борасида "Пахтакор"нинг кўрсаткичи бир ўйинга 3,2тадан тўғри келмоқда. Қолган бирор жамоа кўрсаткичи ўртача 2та голга етмаган. "Насаф" 1,89та, "Бунёдкор" 1,67та тўп киритган. Бешликда АГМК (1,48 гол) ва "Қўқон-1912" (1,47 гол) жойлашган.

Бир ўйинда яққол голли имкониятларни "Шерлар" ҳар беллашувда ўртача 9тадан содир этишмоқда. "Насаф" ва "Бунёдкор" 6тадан голли вазият яратмоқда. "Локомотив" 5,7та, АГМК эса 4,9та имкониятга эга бўлмоқда. Дарвозага аниқ зарба беришда жамоа ўртача 8тадан кўрсаткич қайд этган. "Насаф" 7та, "Бунёдкор" 6та, "Локомотив" 4,7та ва "Сўғдиёна" 4,3тадан зарба билан дастлабки беш ўринда туришибди. Мавсум давомида "Пахтакор" рақиблари дарвозасига жами 389та зарба берган ва уларнинг 176таси дарвозага тўғри борган. Аниқ зарбалардан 71таси голга айланган.

"Пахтакор" бир ўйинда ўртача 6тадан (жами 136та) бурчак зарбасини амалга оширган. Кейинги клубларда бу борада кўрсаткич шундай: "Насаф" - 5,6та, "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" 5,3тадан, "Металлург"да 4,6та.

"Пахтакор" футболчилари бир ўйинда 655 марта тўпни бир-бирларга аниқ етказиб бермоқда. Аниқлик кўрсаткичи 88 фоизга тенг. "Бунёдкор"да 518 узатма (86%), "Насаф"да 425 (82%), АГМКда 410 (82%) ва "Локомотив"да 405 узатма (82%) мавжуд. Энг яқин таъқибчи билан ўртача узатмалар миқдоридаги фарқ 138тани ташкил этмоқда.

Ҳал қилувчи узатмаларни амалга оширишда жамоанинг ўртача кўрсаткичи 5,1тани ташкил қилган. Ушбу жиҳат бўйича "Бунёдкор" 3,6та, "Локомотив" ва "Насаф" 3,4та, "Металлург" 3та узатма кўрсаткичига эга.

Кроссларнинг ўртача сони бўйича ҳам жамоа пешқадам. Бир баҳсга аниқ 6та шундай узатма тўғри келган. Аниқ кўрсаткич 31 фоиздан иборат. АГМК 4,7та, "Локомотив" 4,5та, "Андижон" 4,4 ва "Насаф"да 4,2тадан кроссларни бир беллашувда амалга оширган.

Рақибни алдаб ўтиш ва ортда қолдириш борасида бир ўйиндаги миқдор "Бунёдкор"да яхшироқ, аммо фоиз, яъни самаралилик борасида "Пахтакор" устунликка эга. "Пахтакор"да учрашувга ўртача 18та (67% муваффақиятли), "Бунёдкор"да 20 (64%), "Насаф" ва "Навбаҳор"да 15 (57%) ҳамда "Андижон"да 15 (56%) кўрсаткич тўғри келган.

Умумий курашларни ютишда "Андижон" (ўртача 87тадан, 49%), ҳимоядаги курашларда устун келишда "Насаф" (ўртача 50тадан, 57%) ва ҳаводаги курашларни ютишда "Сўғдиёна" (ўртача 32тадан, 52%) энг яхши натижаларни қайд этишган.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика