Latest news

02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  0 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  37 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  7 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  45 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

"Пахтакор" БААда: 6-кун, "Ҳамрия" мағлуб этилди News

"Пахтакор" БААда: 6-кун, "Ҳамрия" мағлуб этилди

Tags :  Пахтакор
БААдаги йиғиннинг 6-кунида "Пахтакор" иккинчи назорат беллашувида майдонга тушди.

Биринчи лига иштирокчиси "Ал-Ҳамрия"га қарши кечган учрашув тўлиғича жамоамиз устунлиги остда кечди. Шота Арвеладзе бу сафар аввалги ўйинда майдонга тушмаган футболчиларга имкон берди. Учрашув бошида рақиб биринчи хавфли ҳужумини гол билан якунлади. Шундан кейин кетма-кет хавфли вазиятлар содир этган "Пахтакор" улардан фойдалана олмади. Синдаров ва Ҳакимовнинг дарвозабон қайтарган бўлса, Яхшибоев, Искандеров ва Андреевга салгина аниқлик етишмади. 42-дақиқада Иброҳимов тўпни чап қанотдан дарвозабон устидан ошириб ташлаб, мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлим бошида "Ҳамрия" яна олдинга чиқиб олди. Шундан сўнг яққол устунлигимиз акс этди. Искандеров, Алижонов, Яхшибоев ва Ҳакимов томонидан киритилган тўплар "Пахтакор"нинг 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабасини таъминлади.

Навбатдаги назорат ўйини 23 февраль куни ўтказилиши мўлжалланган.

"ПАХТАКОР" - "АЛ-ҲАМРИЯ" - 5:2 (1:1)

"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Козак, Тожиев (Аъзамов, 46), Алижонов, Синдаров, Раҳматуллаев, Иброҳимов, Яхшибоев, Искандеров (Аҳмадов, 61), Ҳакимов.

Голлар: Иброҳимов 42, Искандеров 53, Алижонов 61, Яхшибоев 75, Ҳакимов 77.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика